1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Жума куни рўза тутиш

11:02 / 28.02.2020 11021 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол:

Биз ҳафтанинг душанба ва пайшанба кунлари рўза тутиш яхши эканлигини, бу суннат амал эканлигини биламиз. Бизни, шунингдек, жума куни рўза тутишнинг фазилатлари ҳамда шартлари қизиқтиради.

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Жума кунининг ёлғиз ўзини ажратиб олиб рўза тутиш мумкин эмас. Чунки кишиларда «Жума куни рўзасини тутиш шариатда бор экан» деган тушунча келиб чиқиб қолиши мумкин. «Жума кунидан олдин бир кунни қўшиб ёки кейинги бир кунни қўшиб тутиш жоиз», дейишади уламоларимиз. Буни яхши билишимиз керак. Жума кунини алоҳида ажратиб олиб рўза тутиш мумкин эмас. Аммо ҳар ойнинг аввалида, ўртасида ёки охирида рўза тутишни, нафл рўзаларни тутишни ўзига одат қилиб олган одам ўша кунлар жума кунига тўғри келиб қолса, тутаверади.

Валлоҳу аълам.

«Зикр аҳлидан сўранг» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Худди тўхтовсиз нафас олганингиздек, яхшиликларни ҳам тўхтовсиз амалга ошириб туриш керак. Шуни билингки, яхшилик улашишга бўлган эҳтиёжингиз сизни нафас олиб давоми...

2697 15:00 / 15.05.2021
Сизнинг қайси миллатга мансублигингизнинг Холиққа нима аҳамияти бор Аввало, сиз инсонсиз. Бу ҳақиқатни ҳеч қачон унутманг. Миллатингиз билан фахрланманг, чунки давоми...

3773 09:00 / 05.05.2021
Аллоҳ таоло Бақара сурасида шундай марҳамат қилади .Аллоҳ рибони доимо нуқсонга учратур ва садақаларни зиёда қилур. Ва Аллоҳ ҳар бир кофир, гуноҳкорни хуш давоми...

3644 20:03 / 30.10.2018
V боб Фақиҳ Абу Лайс раҳимаҳуллоҳ айтадилар .Одамлар уламолар ихтилоф қилган масалалар ҳақида гапиришди. Баъзилари, иккаласи ҳам тўғри, деб айтишди, бу давоми...

3021 17:10 / 03.04.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021