1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Нуқтаи назар

Одамлар жоҳилларни бошлиқ қилиб олишади, улардан савол сўралади

17:06 / 29.02.2020 3290 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бугунги кунда одамларни чалғитиб қўйган замонавий воситалар – компьютер дастурлари билан ишлаш илм деб ҳисобланадиган бўлиб қолди. Баъзилар улардан фойдаланиш билан ўзларини ҳофизул Қуръон, мужтаҳид олим деб ўйлай бошлашади. Натижада турли масала хусусида шайх ва уламоларга мурожаат қилинмай қўйилди. Бу ҳолат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Одамлар жоҳилларни бошлиқ қилиб олишади, улардан савол сўралади. Улар ҳам одамларга илмсиз равишда фатво бериб, ўзлари адашади ва уларни ҳам адаштиради» деган муборак сўзларини тасдиқлайди.

Бундан ҳам ачинарлиси эса бирор китоб ёки қўлёзма ҳақида умумий маълумотдан бошқа ҳеч нарсани билмайдиган баъзи кишилар ушбу ишлари билан ўзларини уламолар мурожаат қиладиган мутахассис даражасига кўтарилдим деб ўйлашади. Илм эса олий ва умуман бошқа нарса. Илм ёдда сақлаш, фаҳмлаш, амал қилиш, татбиқ этиш, илми билан хулқланиш, Аллоҳга қуллик, парҳезкорлик, собитқадамлик, нафсни ҳисоб қилиш, Аллоҳга яқин бўлиш, анбиёлар саййидининг йўли билан ҳидоятланиш ва у зотнинг асҳоблари ва яхшиликда уларга эргашганлар сийратига эргашишдир.

 Атоқли аллома шайх Муҳаммад Аввома ҳафизаҳуллоҳ

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Аввома
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қуръон Аллоҳнинг иродасига итоат, Аллоҳга қарши исён қилишни тушунтириб берар экан, инсонларнинг хаёлотини жунбушга келтирувчи энг равонтаъсирли тилда баён давоми...

5089 14:00 / 25.07.2019
Ислом ҳуррият ва кўпфикрлилик эшигини очган. Бирлик фақат Зоти илоҳийга хосдир. Ундан бошқалари эса, турлилик, ихтилоф ва кўплик устига барпо бўлган.Исломчилардан давоми...

2040 09:30 / 28.11.2020
Исломни яхшилаб ўрганиб чиққан роҳиб Исломни қабул қилганидан кейин шундай дейди .Таббат,, яъни Масад сурасида жуда ғаройиб мўъжизага гувоҳ бўлдим. Аллоҳ таоло бу давоми...

3621 16:05 / 13.12.2019
Фредерик Умар Кануте 2007 йили Испаниянинг Севилья шаҳридаги бир масжид бузилишини билиб қолгач, масжид ерини ўз ҳисобидаги маблағидан сотиб олди. Ушбу футбол давоми...

4619 17:23 / 21.03.2020
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021