1447 йил 4 зулқаъда | 2026 йил 21 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Самарқанд конференцияси меҳмонлари: Шайх Ҳамза Муҳаммад Бакри

19:30 / 07.03.2020 2513 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Маълумки, шу йилнинг 3 март кунидан бери Самарқанд шаҳридаги Форумлар саройида «Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун» мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтмоқда. Ушбу нуфузли тадбирда 20 га яқин мамлакатлардан 70 га яқин уламолар, исломшунос олимлар, таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот марказлари раҳбарлари ўз маърузалари билан иштирок этмоқда.

Дарҳақиқат, мазкур анжуман сабабидан юртимизга ташриф буюрган меҳмонлар кўҳна Самарқандни диққатга сазовор жойларини зиёрат қилади. Хусусан, Ислом оламида етук ҳисобланган шайх Саид Фуда, шайх Ҳамза Бакри ва шайх Аҳмад Даманҳурийлардан иборат уламолар ҳам халқаро конференцияда иштирок этишмоқда.

Етук исломшунос олим, асли Иорданиялик бўлган шайх Ҳамза Муҳаммад Бакир 1982 йил, 3 январь куни туғилган. Ҳозирда Туркиянинг Истанбул шаҳрида истиқомат қилади.

У 2004 йили Ал- Балқий университетининг усулиддин йўналиши бакалавр босқичи, 2007 йил ҳадис йўналиши бўйича Урдун (Иордания) университетида магистратура босқичи, 2011 йилда эса шу университетнинг ҳадис факультети докторантура даражасини тамомлаган.

Фаолияти:

Айни дамда Туркиянинг Фотиҳ Султон Меҳмет вақф университетида исломий билимлар факультетида ўқитувчи. Шунингдек, университетнинг исломий тадқиқотлар бўлими таҳқиқ курсларида ҳам дарс беради. Бундан ташқари тадқиқотчи олим 2011-2013 йилларда Уммондаги «Дорул Фатҳ» марказида мумтоз асарлар таҳқиқий бўлимида бошқарувчи бўлиб фаолият олиб борган. 2013-2014 йиллар ва 2015-2018 йилларда Малайзия Ислом билимлари университетида калом ва ҳадис фанларидан дарс берган. Худди шу йили EDEP – таълимга кўмак марказида ҳам калом фанидан таълим бериб келган.

Шайх Ҳамза Муҳаммад Бакрининг нашр қилинган асарлари:

«Шарҳи васиййати ал имам Абу Ҳанифа лил Бабартий» (таҳқиқ), Уммон 2006 йил.

«Шарҳи Қасийдатил Қушайрийя». Уммон, 2012 йил.

«Тааддулул ҳадиси фий риваятил ҳадис». Уммон, 2014 йил.

«Ҳошия ат тиббий ъалал Кашшаф». (7,8 ва 14 жилдлар таҳқиқи) Дубай, 2014 йил.

«Ал анварул Ваадина фий тафсирил фатиҳа лид Дуруний» (таҳқиқ). Уммон, 2014.

«Фатаво ал Булқиний». (3 жилднинг таҳқиқи). Уммон 2014 йил.

«Ан нукат ат -тарифи лил Кавсарий» (таҳқиқ). Уммон, 2015 йил.

«Лимаҳатун назари фий сирати Имам Зуфар лил- Кавсарий». (таҳқиқ) 2017 йил.

Бундан ташқари бошқа кўплаб асарларини келтириб ўтиш мумкин.

Тадқиқотчи олимнинг айни дамда олиб бораётган илмий иши- Мулла Алиййул Қорининг «Ал мубийну муъийн ала фаҳмил арбаъийн» асарининг таҳқиқидир.

Islom.uz портали таҳририяти

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қуръони Карим ходими, фазилатли шайх, доктор Аҳмад Исо Ҳасан Маъсаровий ҳазратлари 1953 йил 1 март куни Миср Араб Республикасининг Дақаҳлия вилояти Фотиҳ Морис давоми...

2577 22:00 / 28.08.2024
Бизнинг .Одоблар хазийнаси, деб номланган шарҳимизга асос бўлган .АлАдаб алМуфрад, китоби машҳур ватандошимиз имом Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий давоми...

14605 21:55 / 27.04.2017
Бизга ҳаётнинг турли соҳаларидаги шундай улуғ зотлар билан замондош бўлиш бахти насиб этдики, биз уларнинг ҳаммаларини ҳам кўнглимиздагидек қадрлаб яшадик, дея давоми...

5549 17:45 / 10.04.2023
Қуръони Каримни тафсир қилишда асосан икки йўл бор аттафсир билмаъсур ndash асарлар билан тафсир қилиш, аттафсир бирроъй ndash фикр билан тафсир қилиш. Баъзи давоми...

755 16:44 / 21 январь