1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Мусулмонларнинг машҳур физик олимлари

11:00 / 14.03.2020 3516 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мусулмонларнинг энг кўзга кўринган физик олимларидан бири 1029 йилда вафот топган Ҳасан ибн Ҳайсам ёруғлик илмини кашф қилган олим ҳисобланади. У ўзининг илмий тажрибалари орқали кўзнинг вазифасини, кўриш жараёни қандай кечишини ва шу масалага тегишли бошқа маълумотларни кашф қилган.

Ҳасан ибн Ҳайсамнинг «Ал-Манозир» китобини Фридрик Риснер лотин тилига таржима қилиб, 1572 йили Швецариянинг Базел шаҳрида нашр эттирди. Оврупонинг кўзга кўринган олимларидан Вайтело, Леонардо да Винчи, Рожер Пикон ва Келлерлар Ҳасан ибн Ҳайсамнинг илмий кашфиётларидан таъсирланган кишилар ҳисобланадилар.

Мусулмонларнинг энг машҳур физик олимларидан яна бири Абу Райҳон Беруний ўзининг аниқ илмий қарашлари орқали турли нарсаларнинг оғирлигини тақдирлаш, ернинг ҳажмини ўлчаш, шафақнинг хусусиятларини, қуёш тутилиши ва бошқа табиий ҳодисаларни ўрганишга муяссар бўлди. Берунийнинг илмий кашфиётлари олдида ғарбликлар ҳам ҳайрон қолишди. Ҳатто шарқшунослардан Эдвард Саху Беруний заковати ҳақида ҳайратланиб: «У тарихдаги энг улкан ақл эгасидир», деб ёзади. Беруний нарсаларнинг зичлигини ўрганиш бўйича ясаган ускуна бу соҳадаги энг биринчи асбоб ҳисобланади.

Машҳур олим ва ёзувчи Аббос Маҳмуд Аққоднинг таъкидлашича, Беруний ва Ибн Синонинг ернинг жисмларни тортиши ҳақидаги ва бошқа фикрлари Ньютонга тортиш кучи ҳақидаги қонунини кашф қилишда ёрдам берган.

Ўн иккинчи асрнинг биринчи ярмида яшаб ўтган Ҳозин ҳам мусулмонларнинг машҳур физик олимларидан ҳисобланади. У тарозуларни илмий равишда ўрганган, жисмларни ҳавода, сувда тортишни жорий қилган ва вазнга оид кўпгина илмий тажрибалар ўтказиб, ажойиб натижаларга эришган.

Ҳозин ёруғликнинг хусусиятларини ҳам ўрганган. У биринчи бўлиб, жисмлар сувга кўмилганда синганга ўхшаб кўринишини илмий равишда тушунтириб берган. Ҳозиннинг китоблари лотин ва италян тилларига таржима қилинган. Унинг илмий фикр ва тажрибаларидан овруполик олимлар, хусусан, Роберт Гростест ва Рожер Пеконлар кенг фойдаланганлар.

«Олам ва одам, дин ва илм» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
1. Қазои ҳожат қилмоқчи бўлган шахс Аллоҳ таолонинг исми ёзилган, шунингдек, малоикалар, Азиз, Карим, Муҳаммад, Аҳмадга ўхшаш улуғ исмлар ёзилган нарсаларни ўзи давоми...

3001 17:00 / 27.12.2020
Бу кашфиётларга сабаб бўлган шартшароитлар учта асосий банддан иборат 1. Европа мамлакатлари Шарқ билан савдосотиқ қилишда дуч келган қийинчиликлар. 2. Пул давоми...

2056 14:06 / 21.12.2024
Христианлар учун муқаддас саналган Тавротда Одам Атога ейиши ман қилинган дарахт илм ва маърифат дарахти эди. Аллоҳ инсонга илму маърифатни раво кўрмагани учун давоми...

2988 11:02 / 06.09.2020
Ушбу маълумотлар устоз, доктор Носир ибн Муҳаммад ибн Машрий ал Ғомидий ҳазратларининг милодий 2012 ndash йили қайта 3 ndash марта нашр қилинган 2 томли Ислом давоми...

10701 19:02 / 23.10.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021