1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Уйқунинг фойда ва зарари

15:55 / 14.03.2020 5634 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Суннат уйқу.

Қуёш кўтарилиб то пешин намозигача бўладиган оралиқдаги уйқу. У «қайлула» дейилади. Қайлула ақлга қувват бўлади.

Бидъат уйқу.

Пешин намози вақтида пешинни ўқимасдан ухлаш.

Телбалик уйқуси.

Аср намозидан кейинги уйқу. Бу руҳий хасталик, паришонхотирлик ва телбаликка сабаб бўлади.

Уқубат уйқу.

Хуфтонни ўқимасдан ухлаш. Натижада хуфтон қазо бўлиб, уқубатга сабаб бўлиши мумкин.

Одатий уйқу.

Хуфтондан бомдодгача.

Надомат уйқу.

Тонг саҳар вақтида ва илмий мажлис вақтида ухлаш ҳам надоматга сабаб бўлади.

Ғафлат уйқу.

Тонг отганида ухлаб ётиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Фотима розияллоҳу анҳога «Тонгда ухлаб ётмагин, чунки бу вақтда уч нарса: яхшилик, одоб ва барака тақсимланади», деганлар.

Фақирлик уйқуси.

Бамдоддан кейин кун чиққунча ухлаб ётиш камбағалликка, қашшоқликка, қарздорликка сабаб бўлади. Бу уйқуни яна бошқа бир манбада Аллоҳнинг лаънати ёғилиши эҳтимоли борлигидан «лаънат уйқуси» деб ҳам айтганлар. (Аллоҳ сақласин)

Хусрон (зарар) уйқуси.

Ибодатдан сўнг дуо ва зикрларда ухлаб қолиш. Яна бир ривоятда жума кечасидаги уйқу.

Роҳат уйқу.

Касал ва гўдакларнинг меъёрдаги уйқуси. Яна бир ривоятда пешин намозидан кейинги уйқуни ҳам шундай деганлар.

Ибодат уйқу.

Олимлар, обидлар ва рўзадорларнинг уйқуси. Киши хуфтон намозидан сўнг таҳоратли ухласа, фаришталар ҳимоясида бўлади.

Каромат уйқу.

Тунда намоз ўқиб туриб, чарчаб саждада ухлаб қолиш.

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Маймун ибн Меҳрон айтади .Бир роҳиб Умар ибн Абдулазизнинг олдига кирди. Умар ибн Абдулазиз ундан .Нима учун тинмай йиғлаяпсан, деб сўради. .Эй мўминлар амири, мен давоми...

2272 09:10 / 09.06.2019
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким Аллоҳдан сўрамаса, У Зот ундан ғазабланади,, дедилар,.Шарҳ Ибн Масъуд давоми...

3647 09:00 / 20.02.2019
СаволАссалому алайкум Ҳурматли устозлар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қарздор одамга жаноза ўқимаганлар деб эшитган эдим. Шу қанчалик рост Фирибгар давоми...

2114 15:00 / 18.11.2020
Аксарият оилаларда қиз фарзанднинг дунёга келишини ўғилчалик катта хурсандчилик билан кутиб олинмайди. Жоҳилият даврига хос бундай қарашларга Ислом дини келиши давоми...

2336 13:00 / 23.11.2021
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021