1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

Маҳзунлик йили

18:00 / 17.03.2020 3590 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қамал тугагандан бир неча ой ўтиб, пайғамбарликнинг 10‑йили Абу Толиб ва Хадийжа онамиз бирин-кетин вафот этдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу айрилиқлар туфайли жуда қаттиқ маҳзун бўлдилар. Шундан кейин Қурайшнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга озорлари яна ҳам кучайди, чунки Абу Толиб ҳам, Хадийжа онамиз розияллоҳу анҳо ҳам у зот соллаллоҳу алайҳи васалламни озорлардан ҳимоя қиладиган қалқон эдилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қурайшликларнинг ичида энг қаттиқ озор етказадиган шахс у зотнинг амакилари Абу Лаҳаб ва унинг хотини эди. Абу Жаҳл ва Уқба ибн Абу Муайтлар ҳам шулар жумласидан эди. Улар етказган азоб-уқубатлар шу даражага етдики, ҳатто Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни уришгача, намоз ўқиб турганларида ифлос нарсаларни устларига тўкишгача ботинишди.

Бир куни Қурайшнинг эсипастларидан бири Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бошларидан тупроқ тўкиб юборди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйларига бошлари тупроққа беланган ҳолда кириб бордилар. У зотнинг қизларидан бири йиғлаб, бошларидаги тупроқни ювдилар. У зот эса: «Қизгинам, йиғлама. Отангни Аллоҳнинг Ўзи сақлайди», дер эдилар.

Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқиётиб саждага борганларида, Уқба ибн Абу Муайт туянинг қорнини олиб келиб у зотнинг бошлари аралаш елкаларига ташлади. Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак бошларини кўтара олмай қолдилар. Кофирлар эса бир-бирларига қараб кулар, ҳеч ким бирор ёрдам қилишга ботина олмас эди. Охири бир одам бориб, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизлари Фотимани чақириб келди. Фотима келиб, ўша нарсани у зотнинг устларидан олиб ташлади ва мушрикларни қарғади.

«Ислом тарихи» биринчи китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шунча қилинган жидду жаҳдлардан сўнг ҳам Иброҳим алайҳиссаломга у зотнинг жуфти ҳалоллари Сора онамиз ва акалари Ҳороннинг ўғли Лутдан бошқа ҳеч ким иймон давоми...

4658 16:20 / 03.02.2019
Рамазон ойларида юз берган муҳим воқеаларРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларидаҲижратдан аввалги 15 йил, рамазон ойи мил. 608 йил августсентябрndash давоми...

5624 05:00 / 06.01.2017
Али ибн Абу Толиб каррамаллоҳу важҳаҳу ўта камбағал ва дунё ишларига зоҳид бўлганликларидан уларнинг ҳаётлари иқтисодий танглик ила ўтар эди. Бу ҳақиқат мўътабар давоми...

27382 18:55 / 19.03.2017
Тоифдан қайтиб келганларидан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларини турли қабилаларга очиқойдин таништиришни бошладилар. Бунинг учун энг қулай давоми...

2701 06:00 / 28.05.2023
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021