1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Муслималар саҳифаси

Мени Маккадан олиб чиқинглар

16:31 / 18.03.2020 4375 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳижрий эллик биринчи санада Маймуна бинти Ҳорис онамиз розияллоҳу анҳо Маккаи Мукаррамага зиёратга бордилар. У киши ўша ерда бемор бўлиб қолдилар. Хасталиклари оғирлашганда:

«Мени Маккадан олиб чиқинглар. Мен бу ерда ўлмаслигим керак. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга Маккада ўлмаслигим ҳақида хабар берганлар», дедилар.

Маймуна бинти Ҳорис онамиз розияллоҳу анҳони кўтариб, Мадинаи Мунаввара томон йўл олишди. Улар Маймуна бинти Ҳорис онамиз розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан биринчи бор бирга бўлган Сариф номли жойдаги дарахт остига етганларида у киши жон таслим қилдилар.

Ато ибн Абу Рабоҳ қуйидагиларни айтадилар:

«Маймуна Сарифда вафот этганида Ибн Аббос билан у томон чиқдим. Бас, у:

«Анбарни кўтарганингизда уни силкитманглар, қаттиқ қимирлатманглар», деди».

Маймуна бинти Ҳорис онамиз розияллоҳу анҳонинг жанозаларини Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу ўқидилар. Қабрга қўйганлардан бири ҳам ўша киши эдилар.

Ибн Саъд ва Ҳакиймнинг айтишларига қараганда, вафот этганларида у зотнинг ёшлари саксон бирда эди.

Аллоҳ таоло Маймуна бинти Ҳорис онамиз розияллоҳу анҳо онамиздан рози бўлсин!

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Фотима бинти Муҳаммад ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳо Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Хадича онамизнинг кенжа ва суюмли қизлари, имом Ҳасан, давоми...

3095 17:02 / 11.11.2020
Оиша онамизнинг зийракликлариОиша онамиз розияллоҳу анҳо жуда ҳам зийрак инсон эдилар. У кишининг зийракликлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг давоми...

3887 11:10 / 29.12.2018
Баъзи сабабларга кўра .мужоҳид,, .шайх, ва .муршид, каби васфлар аёлларга нисбатан қўлланилмайди. Гўёки бу сўзлар аёллар учун тақиқлангандек. Шундай бўлгани учун давоми...

3922 12:46 / 10.02.2022
Қадимги араблар гарчи ширкка ботган бўлсалар ҳам аммо, уларда иззат, шараф, олийжаноблик деган тушунчалар жуда қадрланган ва амал қилинган. Озод араб аёли ҳар давоми...

3068 16:28 / 01.03.2024
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021