1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (78-дарс). Набий алайҳиссалом нима қилган бўлсалар, шуни қил!

13:47 / 27.03.2020 2685 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

345. Алий ибн Абдурроҳман Муовиййидан ривоят қилинади:

«Абдуллоҳ ибн Умар менинг намозда майда тошларни ўйнаётганимни кўрди. Намозни тугатганда мени бундан қайтарди ва: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам нима қилган бўлсалар, шуни қил», деди. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай қилар эдилар?» дедим. «У зот намозда ўтирсалар, ўнг кафтларини ўнг сонлари устига қўяр эдилар. Бармоқларини тугар эдилар ва бош бармоқдан кейин келадигани билан ишора қилар эдилар. Чап кафтларини чап сонлари устига қўяр эдилар», деди».

Муслим ривоят қилган.

346. Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўнг тарафларига ва чап тарафларига салом беришларини кўрар эдим, ҳатто ёноқларининг оқи кўринар эди».

Муслим ривоят қилган.

347. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўнгларига ва чапларига салом берар ва: «Ас-Салому алайкум ва раҳматуллоҳ, ас-Салому алайкум ва раҳматуллоҳ», дер эдилар».

Термизий, Насоий, Ибн Можа, Ибн Хузайма ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
715. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг .Нубувватдан башорат берувчилардан бошқа нарса қолмади,, давоми...

1682 19:00 / 25.07.2025
127. Маърур ибн Сувайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Абу Заррни кўрсам, ўзи ҳам, қули ҳам бир хил либос кийиб олишибди. Абу Заррдан бу ҳақда сўрадим. У давоми...

7748 13:10 / 02.02.2019
Мусулмонлар бирбирларига акаукадир220. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Каъба бино қилинганда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Аббос давоми...

5752 16:00 / 19.07.2019
216. Салама ибн Акваъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан ғазотга чиқдик. Шунда бизга очлик етди. Ҳатто уловимиздан давоми...

5763 15:25 / 02.07.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар