1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
islom.uz-1441

Аллоҳга илтижо...

15:40 / 31.03.2020 4583 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Эй қаро кўз асра ўзинг, шунда сенга жафо етмас,

Жафо қилсанг қайси жонға, Худо ҳаққи вафо етмас.

Буюк Ҳабиб, бўлса табиб, сенга зарра зиён етмас,

Тўрт ёшинда кўксин тилди, изоҳлашга баён етмас.

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга етди озор, бўлиб бедор, қилди зор-зор,

-Я Роббана бу қулларинг, билмас мени берма озор.

Хулқи Қуръон Ҳабибингни, синовларда кўп тобладинг,

Охир дамда душманларин, яксон қилиб ҳам бопладинг.

Мен қулингман қувватим йўқ, Расулингдек берма синов,

Лекин мени ошиқ қилгин, дийдорингни сўрай бирров.

Тоқатимдан ортиқ берма, Ё Илоҳим, йўқ бардошим,

Икки олам ташлаб қўйма, фойда бермаску қардошим.

Умид айтар умид қилиб, шафоатдан умидворман,

Ташлаб қўйма бизни Аллоҳ, йўқса қаро юзли хорман.

Нафсим ҳаво истар тинмай, ғавғоси кўп бу оламни,

Шафоатдан маҳрум қилма, Сени севган ҳар одамни.

Мен сиз учун шерлар ёзай, қалам олиб.

Сиз мен учун ўқиб қўйинг, уйда қолиб.

Жиззах шаҳар «Имом Бухорий» жоме масжиди имом ноиби Умиджон Ҳалилов

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Эсимда 9 ёшли қиз эдим. Ҳовлида кўпчилик турар эдик. Кекса бобом, момом ва амакиларим оиласи билан ҳамда аммаларим. Невара қиз бўлганим учун уйнинг каттакичиги мени давоми...

2544 15:30 / 01.05.2020
337Бир оз айтай ҳолатларин, Расулуллоҳ одатларин,Пайғамбари бўлмай аввал, ҳамма севган одобларин,Қандай юмуш қилсалар ҳам, келар доим омадларин,Бунга сабаб давоми...

2843 19:05 / 05.10.2019
Киши чарчаган пайтда хордиқ олиш мақсадида кўнглига, қалбига таскин берадиган малҳам излайди. Аксариятимиз бундай ҳолларда телевизору интернетга мурожаат давоми...

3388 12:40 / 04.09.2019
Ҳақдан келди буюк фармон, жонни қурбон қилгин дея,Ҳалилуллоҳ бўлди тайёр, сўймоқликга юзта туя,Йўқ Ишора бўлди яна, қалб гавҳаринг сўйгин дея,Иброҳим давоми...

2300 12:00 / 31.07.2020
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021