1447 йил 6 зулқаъда | 2026 йил 23 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Мустажоб дуо

08:13 / 07.04.2020 2777 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Язид ибн Абу Ҳабибдан ривоят қилинади: «Ибн Сарҳ розияллоҳу анҳу Рамла деган жойда эди. У фитнадан қочиб, ўша ерга борган эди. Унинг ўлим соати яқинлашиб қолди. У кечалари атрофидаги шерикларига ҳадеб: «Тонг отдими?» дер эди. Улар: «Йўқ», дейишарди. Бир куни тонгга яқин шеригига: «Эй Ҳишом, қара-чи, тонгнинг совуқ ҳавосини ­сезяпман», деди. Сўнг: «Аллоҳим, амалимнинг хотимасини ушбу бомдод намозида қилгин», деб дуо қилди ва таҳорат олиб, намоз ўқиди. Биринчи ракъатга Фотиҳ а ва Одиёт сурасини, иккинчи ракъатга Фотиҳа билан яна бир сурани ўқиди. Кейин ўнг ва чап тарафига салом берди-ю, жони узилди».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади.Албатта, Аллоҳнинг масжидларини фақат Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирганлар, намозни тўкис адо этганлар, давоми...

2885 16:05 / 30.11.2019
Яъло ибн Убайддан ривоят қилинади .Муҳаммад ибн Савқанинг олдига кирдик. У шундай деди .Сизларга бир гапни айтаман. Шояд, Аллоҳ сизларга у билан манфаат берса, давоми...

2688 07:10 / 25.09.2019
Ибн Абу Зинод айтади .Асмо бинт Абу Бакр розияллоҳу анҳода Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўйлаклари қолган эди. Абдуллоҳ ибн Зубайр ўлдирилганда ўша давоми...

2072 08:00 / 10.09.2020
Ибн Ваҳбдан ривоят қилинади .Масжидул Ҳаромда шом намозидан кейин Суфён Саврий раҳматуллоҳи алайҳни кўрдим. У намоз ўқиди, сўнг сажда қилиб, хуфтон намозига азон давоми...

3534 08:00 / 17.03.2020
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151236 14:35 / 11.08.2021