1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ислом тараққиёт банки коронавирус пандемиясига қарши курашишда Ўзбекистонга кўмаклашади

18:07 / 11.04.2020 2529 pdf Ўқиш режими + -

 Жорий йилнинг 8 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзоқов Ислом тараққиёт банки (ИТБ) Президенти Б.Ҳажар билан видеоконференция форматида коронавирус тарқалиши шароитида аҳолини самарали ҳимоя қилишни таъминлаш, касалланганларга ўз вақтида ташхис қўйиш ва даволашда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими имкониятларини мустаҳкамлаш ҳамда глобал пандемияни ижтимоий-иқтисодий ривожланишга бўлган таъсирини юмшатиш мақсадидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.

ИТБ президенти Б.Ҳажар мамлакатда аҳоли саломатлиги ҳимоясини таъминлаш ва иқтисодий фаолликни сақлаб қолиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти бошчилигида қабул қилинаётган дадил ва кенг миқёсдаги чора-тадбирлар катта ҳурматга лойиқ деб таъкидлади.

Ислом тараққиёт банки «Стратегик тайёргарлик ва чоралар тўплами» ( умумий қиймати 2,3 млрд. АҚШ доллари) имкониятларидан фойдаланиб, Ўзбекистонга коронавирус пандемияси вақтида ҳар томонлама кўмак беришга тайёрлигини маълум қилди банк президенти Бандар Хажар бош вазир ўринбосари Сардор Умрзоқов билан музокаралар чоғида. Бу ҳақда инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

ИТБнинг «Стратегик тайёргарлик ва чоралар тўплами» пандемия шароитларида Банк аъзолари ҳисобланган мамлакатларга ёрдам кўрсатиш мақсадида тузилган.

ИТБ аллақачон коронавирус билан курашиш учун ташкил этилган янги клиникалар учун тиббий асбоб-ускуналар ва маҳсулотларни шошилинч сотиб олишни молиялаштириш учун Ўзбекистондаги мавжуд кредит портфелидан 17 миллион доллар ажратган.

Шунингдек Б.Ҳажар коронавирус билан касалланган беморлар учун қурилаётган янги шифохоналарни жиҳозлашга инфрутузилма лойиҳалари доирасида иқтисод қилинган 46 млн. АҚШ долларини қайта йўналтириш орқали Ўзбекистонга қўшимча ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди.

Видеоконференция якунларига кўра томонлар соғлиқни сақлаш тизими эҳтиёжлари ва Ўзбекистондаги кичик ва ўрта бизнес корхоналарини қўллаб-қувватлаш учун ИТБ томонидан умумий қиймати 140 млн. доллардан ортиқроқ бўлган қўшимча молиялаштиришни жалб этиш бўйича ишлашга келишиб олдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Буюк Британиянинг Мидленд штатидан бўлган Адам Муҳаммад Вулверхэмптондан Макка шаҳрига пиёда йўл олди. У ёлғиз 4000 километр масофа босиб, муқаддас шаҳарга етиб давоми...

2433 11:16 / 18.08.2021
Ўзбекистон аҳолисининг катта қисмини Ислом динига эътиқод қилувчи юртдошларимиз ташкил этади. Банк Ахборот хизмати хабар беришича, мамлакатда Ислом молия давоми...

4281 11:30 / 15.01.2021
Нурсултонда қурилаётган янги масжид атрофида катта парк барпо этилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокими Олтой Кулгинов инстаграм саҳифасида маълум қилди. Бу ўз навбатида давоми...

2062 15:06 / 17.08.2021
Қирғизистон Республикаси пойтахти Бишкекда очилган ва мамлакатдаги энг катта масжиди сифатида танилган .Имом Серахсий,нинг марказий масжиди ҳовлисида Рамазон давоми...

2076 19:30 / 27.04.2021
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021