1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Инфоқ қилинг!

17:20 / 16.04.2020 2791 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ азза ва жалла Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

«Ўзингиз яхши кўрган нарсадан инфоқ қилмагунингизча ҳаргиз яхшиликка эриша олмассиз. Ниманики инфоқ қилсангиз, Аллоҳ уни албатта билувчидир» (Оли Имрон сураси, 92-оят).

Бир гуруҳ муфассир уламоларнинг фикрига кўра, бу ояти каримадаги «яхшилик»дан мурод жаннатдир, яъни ўзингиз яхши кўрган нарсадан инфоқ қилмагунингизча яхшиликка, яъни жаннатга эриша олмайсиз.

Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда шундай дейилади:

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтади:

«Мадинада хурмоси энг кўп ансорий Абу Талҳа эди. Мол-мулкининг унга энг суюклиси эса Байруҳо боғи бўлиб, у масжиднинг рўпарасида эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга кирар, у ердаги қудуқнинг ширин сувидан ичар эдилар. «Ўзингиз яхши кўрган нарсадан инфоқ қилмагунингизча ҳаргиз яхшиликка эриша олмассиз» ояти нозил бўлганда Абу Талҳа: «Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳ таоло «Ўзингиз яхши кўрган нарсадан инфоқ қилмагунингизча ҳаргиз яхшиликка эриша олмассиз», демоқда. Мен учун мол-мулкимнинг энг суюклиси Байруҳо эди, у Аллоҳ учун садақа бўлсин! Унинг Аллоҳ ҳузурида яхшилик ва захира бўлишини умид қиламан. Эй Аллоҳнинг Расули, уни Аллоҳ сизга кўрсатган жойга сарф қилинг», деди. Шунда Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Воҳ! Бу жуда катта мол-ку! Айтган сўзингни эшитдим. Уни қариндошларингга берсанг, дейман», дедилар. Абу Талҳа: «Шундай қиламан, эй Аллоҳнинг Расули», деди ва уни қариндошлари ҳамда амакиваччаларига тақсимлаб берди».

Азиз биродарим, сиз ҳам умрингизда ақалли бир марта мана шу ояти каримага амал қилинг! Ўзингиз севган, яхши кўрган нарсангизни Аллоҳ учун садақа қилинг, инфоқ қилинг, шояд оятда айтилган яхшиликка – жаннатга шу ила ноил бўлсангиз.

Нодирбек Хидиров

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қадимда Журайж деган бир обид бор эди. У узлатга чекинган бўлиб, доим ўз ҳужрасида ўтирар эди. Бир куни у намоз ўқиётган эди, онаси келиб, .Журайж, деб ўғлини чақирди. давоми...

4220 08:00 / 05.09.2020
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган .Бас, ким зарра вазнича яхшилик қилса ҳам кўрадир. Ва ким зарра вазнича ёмонлик қилса ҳам кўрадир, Залзала давоми...

7326 14:00 / 02.07.2022
Қиёмат кунида банда эришадиган нажот, ютуқлар орасидаги фарқ 1. Фавзул мубин Очиқойдин ютуқ. 2. Фавзул кабир Катта ютуқ. 3. Фавзул азим Буюк ютуқ. 1ndash Фавзул мубин давоми...

6617 09:00 / 14.03.2023
Бир ғамгин киши, донишманднинг ҳузурига келибndash Айтингчи, мени қийнаётган бу ғамташвишлардан қутилишнинг бирор чораси борми ndash дея, дардини достон қилди.ndash давоми...

5784 07:10 / 18.04.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021