1447 йил 5 зулқаъда | 2026 йил 22 апрель, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ибн Сино «Карантин» атамасини ишлатганини биласизми?

11:09 / 17.04.2020 3273 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мусулмон олими Абу Али Ҳусайн ибн Сино ўз асарида биринчи марта «Карантин» атамасини ишлатганини биласизми? Ибн Сино ғарбда «Авиценна» номи билан машҳур. Абу Али Ибн Сино 980 йил август ойида Бухоронинг Афшона қишлоғида дунёга келган.

Ўша вақтдаёқ Ибн Сино микроорганизмлар, бактерия, вируслар орқали юқадиган касалликларни даволаш устида иш олиб борди ва унинг олдини олиш учун бемор 40 кун давомида ўз-ўзини изоляциялаши, одамлардан ўзини четга олиш усулини тиббиётга киритди. Ибн Сино бу усулни «Ал-Арбаъин иййа» деб атади. Ушбу сўз «қирқ кун» деган маънони англатади.

Ибн Сино мусулмон олими сифатида «Олтин Ислом» даври вакили ўлароқ дунёнинг машҳур астрономлари, табиблари, мутафаккирлари ва ёзувчилари қаторидан жой олди. Ибн Сино замонавий тиббиётнинг отаси сифатида ҳам тилга олинади. У ҳозирги давргача бутун дунёга машҳур қомусий олим ҳисобланади.

Аристотел асарлари асосида Ибн Сино фалсафани ўрганди. У тахминан 450 та асар ёзган бўлиб, шулардан 240 таси бизгача етиб келган.

У жорий қилган усул Венеция савдогарлари ёрдамида Италияга ва бутун Европага тарқалган. Ва ўз-ўзини изоляциялаш усулига италян тилида «қирқ» деган маънони англатувчи «quarantena-карантена», инглизча «Карантин» номини беришди.

Ва аста-секин «карантин» сўзи оммалашиб борди. Дастлаб Ислом оламига тегишли бўлган ушбу усул ҳозирги кунда бутун дунё бўйлаб коронавирус билан курашишда қўлланилмоқда.

Эътиборлиси, неча аср олдин яшаб ўтган олимнинг ушбу усули ҳозирги даврда ҳам дунё бўйлаб миллионлаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қолди.

Унинг машҳур «Тиб қонунлари» – тиббиёт энциклопедияси, ҳозирда кўплаб университетларда фундаментал тиббиёт дарсликлари қаторига киритилган.

Шунингдек, у «Даволаш китоби» деб номланган илмий ва фалсафий энциклопедиясини ёзди. Унинг бошқа китоблари кимё, психология, мантиқ, математика, Ислом илоҳиётшунослиги, астрономия, физика, география ва геология ҳамда шеъриятга бағишланган.

Пўлатхон Каттаев

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қуръони Каримда бирбирига душман бўлган ва бирбиридан нафратланганларни яраштирилгани ҳақидаги оят мавжуд. Бу оят нозил бўлиши ўз тарихига эга.Пайғамбаримиз давоми...

31866 11:05 / 11.08.2019
Бу жараён жуда ҳам ҳайратланарли кечади. У дарахт ёки бутадан кичик шохча синдириб олади, уни тумшуғида тутганча баландга кўтарилади ва тумшуғидаги шохча билан давоми...

6879 10:09 / 27.11.2019
Аллоҳ таоло Нисо сурасида айтади.Ва Биз сенга бундан олдин қиссаларини айтиб берган ва қиссаларини айтиб бермаган Пайғамбарларни юбордик,. Нисо сураси, давоми...

3596 10:00 / 21.05.2022
Муфтий ҳазратлари, гарчи ўз ватанидан четга чиқиб, олис ўлкага шайланганини сир тутсада, айғоқчилар унинг сафаридан хабар топиб, миршаблар ёрдамида ушлаб олишди. давоми...

5380 10:05 / 29.11.2019
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151234 14:35 / 11.08.2021