1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Кечанинг вирдлари

18:20 / 17.04.2020 2610 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кечанинг биринчи вирди:

Қуёш ботгандан хуфтон вақтигача. Мурид шом намозини ўқиганидан кейин хуфтонгача бўлган вақтни ибодат билан ўтказишга ҳаракат қилади.

Анас розияллоҳу анҳудан Аллоҳ таолонинг: «Ёнбошлари ётар жойдан йироқ бўлур. Роббиларига қўрқув ва умидворлик ила дуо қилурлар ва ўзларига ризқ қилиб берган нарсаларимиздан нафақа қилурлар», деган («Сажда» сураси, 16-оят) қавли ҳақида «Ушбу оят Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шом ва хуфтон орасида намоз ўқийдиган саҳобалари ҳақида нозил бўлган», деганлари ривоят қилинган.

Кечанинг иккинчи вирди:

Қизил шафақнинг ғойиб бўлганидан уйқу вақтигача бўлган вақт. Хуфтон азони ва иқомаси орасида имкони борича нафл намоз ўқийди ва зам сурага «Сажда» ҳамда «Таборак» сураларини тиловат қилса, яна ҳам яхши бўлади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу икки сурани ўқимасдан ухламас эдилар.

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган бошқа бир ҳадисда: «Ким ҳар кеча «Воқиъа» сурасини қироат қилса, унга камбағаллик етмас», дейилган.

Кечанинг учинчи вирди:

Ухлашдан олдин витр ўқиш. Аммо ким кечаси бедор бўлишни одат қилган бўлса, унинг витрни кейинга суриши афзал.

Масруқдан ривоят қилинади:

«Оишадан: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон витр ўқир эдилар?» деб сўрадим.

«Ул зот ҳаммасини ҳам қилганлар: кечанинг аввалида ҳам, ўртасида ҳам, охирида ҳам витр ўқиганлар. Вафот этган вақтларида у зотнинг витрлари саҳар яқин қолган пайтда эди», деди».

Бешовлари ривоят қилишган.

Витрни ўқиб бўлганидан кейин уч марта «Субҳанал маликул қуддуси», деб айтади.

Кечанинг тўртинчи вирди:

Уйқу. Машойихларимиз уйқуни вирд ҳисоблашлари бежиз эмас. Агар унинг одобларига риоя этиб, ният билан қилинса, ибодат ҳисобланади.

Улуғ саҳобий Муъоз розияллоҳу анҳу: «Мен уйғоқлигимда савоб умид қилганимдек, ухлаганимда ҳам савоб умид қиламан», деган экан.

«Руҳий тарбия» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Охиратда соясалқинда туришга уринайликИссиқ қандай бўлаётганини ҳис қиляпмиз. Дунё иссиғига оҳвоҳ деймиз. Ҳаво исиганда, соясалқин жойларга қочамиз. Ваҳоланки, давоми...

4724 09:03 / 08.07.2021
Исломдаги энг афзал ибодат, таҳорат қилмай, қиблага юзланмай, пул сарфламай бажариш мумкин бўлган энг енгил тоат Аллоҳни зикр қилишдир. Аллоҳ таоло Қуръони давоми...

2399 06:00 / 25.04.2023
. . .Агар нафсларнинг майдонлари бўлмаганида, соликларнинг сайри юзага чиқмас эди. Зотан, сен билан У Зотнинг орасида масофа йўқки, уни сенинг юришинг давоми...

4137 17:00 / 31.12.2020
Ҳар бир мусулмон ўзаро фосиқ бўлганлари солиҳларнинг, солиҳ бўлганлари эса фосиқларининг ҳаққига яхшилик тилаб дуо қилиши лозим.Шундайки, фосиқ солиҳ биродарига давоми...

868 11:11 / 07.09.2025