1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Аллоҳим, Иброҳимнинг яхшиликларини ёдингда сақла!

08:18 / 27.04.2020 2023 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳалол луқма ортидан

Халаф ибн Тамим айтади: «Иброҳим ибн Адҳамдан «Эй Иброҳим, қанча вақтдан буён Шомдасиз?» деб сўрадим. У: «Йигирма тўрт йилдан бери. Лекин бу ерга жанг қилиш ёки кимнидир кўриш учун келмаганман», деди. «Унда нима учун келгансиз?» деб сўрасам, «Ҳалол ризқ учун», деб жавоб берди».

Шафиқ ибн Иброҳимдан ривоят қилинади: «Иброҳим Адҳамнинг ҳузурида эдик, олдимиздан санъолик бир киши ўтиб қолди. Иброҳим: «Бу фалончи эмасми?» деди. Мен: «Ҳа, ўша», дедим. Иброҳим менга: «Унинг олдига бориб, Иброҳим нима учун салом бериб ўтмаганингни сўраяпти дегин», деди. Мен унга етиб олиб, саволни бердим. У киши: «Минг бор узр сўрайман. Фарзанд кўрган эдик. Бисотимда ҳеч вақо йўқ эди. Шунга мажнунларча уйдан чиқиб кетган эдим», деди. Мен Иброҳимнинг олдига бориб, «Аллоҳ кечирсин, қандай қилиб дўстимизнинг бошига муаммо тушганидан бехабар қолдик?» дедим. Иброҳим: «Эй фалончи, боғ эгасининг олдига бориб, ундан қарзга икки динор олгин-да, бозорга бор. Бир динорига дўстимизнинг эҳтиёжини қоплайдиган нарсаларни оласан, бир динорини эса ўзига берасан», деди. Мен бозорга бориб, ҳамма керакли нарсаларни сотиб олдим. Кейин унинг уйига бориб, эшигини таққиллатдим. Аёли: «Ким?» деди. «Менман. Фалончи борми?» дедим. Аёл: «Йўқ эдилар», деди. Мен: «Эшикни очиб, четроқ туриб туринг», дедим. У эшикни очди. Туямга юкланган нарсаларни олиб, ҳовлининг бир четига қўйдим. Кейин аёлга бир динорни бердим. У: «Бу нарсаларни ким берди?» деди. Мен: «Хўжайинингизга биродарингиз Иброҳим ибн Адҳамдан деб айтиб қўйинг», дедим. Аёл: «Аллоҳим, Иброҳимнинг бу яхшиликларини доим ёдингда сақла!» деди».

                                                                      «Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абдулвоҳид ибн Зайд бир куни Ҳавшаб ибн Муслимга .Эй Абу Бишр, Аллоҳга йўлиққач, қандай аҳволда эканингни хабар қила олсанг, бизга хабар бер,, деди. Орадан сал ўтмай, давоми...

2716 08:00 / 22.02.2020
Мерос илмида ишлатиладиган қоидага биноан, меросга қолган молни тақсимлашда аввал фарз эгаларининг ҳақлари берилади. Сўнгра асабаларга берилади. Чунки давоми...

2016 10:08 / 18.11.2019
Ҳикоя қилинишича, подшоҳлардан бирига ферузадан бўлган, гавҳарлар қадаб нақш солинган ноёб, беназир бир қадаҳ олиб келинди. Подшоҳ жуда ҳам хурсанд бўлди ва давоми...

5343 15:00 / 30.03.2019
Шаъбоннинг ўн бешинчи кечаси бир неча номлар билан номланади 1. Лайлатул муборока ndash баракали кеча2. Лайлатур роҳма ndash Аллоҳ таолонинг хос раҳмати ёғиладиган давоми...

2102 09:00 / 06.03.2023
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021