1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Сирдарёликларга инсонпарварлик ёрдами карвони йўлга чиқди

12:59 / 03.05.2020 2635 pdf Ўқиш режими + -

«Садақа қилувчи эркагу аёлга ҳамда Аллоҳга қарзи ҳасана берувчиларга (ажру савоб) кўпайтириб берилур. Уларга карамли ажр ҳам бор» (Ҳадид сураси, 18-оят).

Маълумки, жорий йилнинг 1 май куни Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омбори тўғонининг бир қисми ўпирилиб, минглаб юртдошларимиз бошпанасиз қолди. 

Бугун эрталаб Тошкент шаҳар, Чилонзор туманидаги фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ асос солган «Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёти биноси ёнидан Сирдарё вилоятидаги ҳамюртларимиз учун кийим-кечак, озиқ-овқат, болалар кийимлари, ўйинчоқлар ва бошқа зарурий маҳсулотлар юкланган юк машиналари карвони йўлга тушди.

Ёрдам карвони Сардоба сув омбори тўғонидаги офатдан зарар кўрганларга ёрдам бериш, бу оғир синовда елкадош бўлиш мақсадида «Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёти, Islom.uz портали, Muslimaat.uz ҳамда «Grand ta’lim» НТМ жамоаси (@grandtalim) томонидан ташкил этилган штаб томонидан юборилди. 

Сирдарёлик юртдошларимизнинг бошига тушган бу мусибатни эшитиб, каттаю кичик ёрдамга ошиқишди. Бир кеча-кундузда юзлаб, минглаб юртдошларимиздан миллионлаб сўм ўтказмалари, нақд пуллар, кийим-кечак, озиқ-овқат ва бошқа турдаги хайриялар келиб тушди. Кимдир машинаси билан, кимдир маҳсулоти билан, кимдир яна қайсидир бошқа турда хизмат қилишга тайёрлигини изҳор қилди. Ўнлаб кўнгиллилар келиб, юборилган озиқ-овқат, кийим-кечак, кўрпа-тўшак ва бошқа маҳсулотларни саралаб, юк машиналарига юклашди. 

Ёрдам карвони жўнаб кетар экан, «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» масжиди имом-хатиби, «Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёти раҳбари Исмоил Муҳаммад Содиқ бошчилигидаги ёрдам штаби ташкилотчилари сирдарёлик юртдошларимизнинг ҳаққига дуо қилиб, Аллоҳ таолодан юртимизга тинчлик-хотиржамлик, офият сўраб дуо қилишди. Шунингдек, Аллоҳ таолодан бу хайр-эҳсонларнинг ўрнини икки дунёда ҳам ортиғи билан тўлдиришини тилаб, хайрия ишларига бевосита ва билвосита ҳисса қўшган барча саховатпеша азизларимизнинг ҳаққига ҳам дуои хайрлар қилинди. 

Диёнатли, саховатпеша, жонкуяр халқимиз Рамазон ойида миллатимизга хос бўлган олийҳимматлик намунасини яна бир карра кўрсатди. 

Барчангизга ташаккур, азиз юртдошлар!

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов анъанавий брифингда маълум қилди. Жорий йилнинг 1718 август кунлари Президент Шавкат Мирзиёев икки Муқаддас масжид давоми...

2018 10:56 / 15.08.2022
Халқаро ташкилотлар томонидан тайёрланган ҳисоботга кўра, 2020 йилда бутун Европада исломофобия ва мусулмонларга қарши ҳаракатлар кучайгани давоми...

3679 09:26 / 05.01.2022
Лондонлик 10 ёшли мусулмон Завйер Хан Рамазон ойида рўза тутиб ҳам ўзининг ноёб ошпазлик истеъдоди билан хайрия ишлари билан шуғулланмоқда. Islam.ru манбасининг хабар давоми...

2428 20:00 / 29.04.2021
.Hilol Nashr, матбаа нашриёти ҳамда Islom.uz портали жамоаси кўп йиллар давомида сайтимизда хизмат қилган Адҳам Отажоновга падари бузрукворининг вафоти муносабати билан давоми...

1893 13:09 / 04.07.2021
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021