1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Мерос илмида «авл» тушунчаси (иккинчи мақола)

12:30 / 05.05.2020 2555 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Авл бўлмайдиган масалалар

Асли икки бўлганда авл бўлмаслигига мисоллар:

– Аёл кишининг ортидан эри ва туғишган синглиси қолди.

Бунда масаланинг асли икки бўлади. Эрига бир, туғишган синглисига бир улуш тегади. Яъни мероснинг ярми эрига ва ярми туғишган синглисига тегади.

— Аёл кишининг ортидан эри ва ота бир синг­лиси қолди.

Бунда ҳам масаланинг асли икки бўлади. Эрига бир, ота бир синглисига бир улуш, яъни мероснинг ярми эрига, ярми ота бир синглисига тегади.

Бу масалалар мерос илми уламолари истилоҳида «икки етим масала» деб номланади. Чунки ушбу икки масаладан бошқа масалада фарз эгаларининг меросни тенг бўлиб олишлари учрамайди.

– Эркак кишининг ортидан қизи ва асабалари қолди. Бунда ҳам масаланинг асли икки бўлади. Қизга бир улуш – мероснинг ярми ва асабаларга бир улуш – мероснинг ярми тегади.

Асли уч улуш бўлган, авлсиз масалаларга мисоллар:

– Эркак кишининг ортидан иккита она бир биродари ва бир туғишган биродари қолди. Масаланинг асли учдан иборат бўлади. Иккита она бир биродарга учдан бир ва туғишган биродарга қолган учдан икки улуш тегади.

– Аёл кишининг ортидан икки туғишган сингил ва ота бир биродар қолди. Масаланинг асли учдан иборат бўлади. Бунда икки туғишган сингилга учдан икки ва ота бир биродарга учдан бир улуш тегади.

– Эркак кишининг ортидан иккита туғишган сингил ва иккита она бир сингил қолди. Масаланинг асли уч улушдан иборат бўлади. Бунда икки туғишган сингилга учдан икки ва икки она бир сингилга учдан бир улуш тегади.

Асли тўрт улуш бўлган, авлсиз масалаларга мисоллар:

– Аёл кишининг ортидан эри, қизи ва асабалари қолди. Масаланинг асли тўрт улушдан иборат. Эрига тўртдан бир, қизига ярим, асабаларига қолгани тегади. Яъни эрга бир улуш, қизга икки улуш ва асабаларга бир улуш.

Асли саккиз улуш бўлган, авлсиз масалаларга мисоллар:

– Эр кишининг ортидан хотини, қизи ва асабалари қолди.

 Хотинига саккиздан бир, қизига ярим, асабаларига қолгани тегади. Масаланинг асли саккиз улушдан иборат. Хотинга бир улуш, қизга тўрт улуш ва асабаларга уч улуш тегади.

– Эр кишининг ортидан хотини ва ўғли қолди.

Хотинига саккиздан бир, ўғлига қолгани тегади. Масаланинг асли саккиз улушдан иборат. Хотинга бир улуш, ўғилга эса етти улуш тегади.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. . . Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. .Ким бир ракъат намоз ўқисаю, унда Уммул Қуръонни ўқимаса, давоми...

5534 19:00 / 07.07.2022
.Қалблари улфат қилинганлар, деганда, Исломга киришидан ёки Исломда собит бўлишидан умид қилинаётган кишилар ҳамда Исломдан уларнинг шаррини тўсиш, Ислом йўлида давоми...

1784 19:00 / 19.03.2025
иккинчи мақола . . .Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан.Бир киши ўлими олдидан олтита қулини озод қилди. Унинг ўшалардан бошқа моли йўқ эди. давоми...

2214 11:00 / 14.07.2020
Ҳадиси шарифда айтиладики .Поклик ndash имондандир,. Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло Яхшидир яхшиликни севади, Сахийдир саховатни севади, Покдир покликни севади. давоми...

4799 14:30 / 11.03.2021