1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Меҳр ва саховат ифодаси. Иккинчи карвонимиз ҳам Сирдарёга етиб борди.

23:17 / 04.05.2020 2060 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 4 май куни хайрия штабидан йўлга чиққан, жами 70 тоннага яқин озиқ-овқат, кийим-кечак, кўрпа-тўшак, дори-дармонлар, ўйинчоқлар ва бошқа турдаги маҳсулот юкланган автокарвон Сирдарё вилояти Сайҳунобод туманидаги Пахтакор маиший хизмат касб-ҳунар коллежига етиб борди. Бу ерга офатдан зарар кўрган ҳудуддан эвакуация қилинган  уч ярим мингга яқин фуқаролар жойлаштирилган эди.

Хайрия штаби вакилларини Сайҳунобод тумани ҳокимлиги вакиллари ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг туман вакиллиги ходимлари кутиб олишди.

Вакилларимиз ҳокимликнинг масъул ходимлари, мутасаддилар саховатпеша юртдошларимиз томонидан юборилаётган инсонпарварлик юкларини қабул қилиш, жойлаштириш ва оилаларга тақсимлаш ишлари тартибли йўлга қўйилганига амин бўлинди.

Яратганга шукр, халқимиз бағрикенг, ўзганинг дардини ўзиникидек ҳис қила оладиган, диёнатли халқ. Охирги бир бурда нонини бўлиша оладиган, бошқалар учун чин қалбдан қайғурадиган халқ. Бунга охирги ойларда кечаётган мусибат дамларида, ташвишли кунларда барчамиз гувоҳ бўляпмиз.

Омонатни етказган дўстларимизнинг ҳикоя қилишича, офатдан зарар кўрганлар кўчириб келингач, коллежга жойлаштирилган. Бироқ маҳаллий аҳоли катта қисми келиб, кўплаб оилаларни ўз уйларига олиб кетиб, жой беришган, ўрин-жой ажратиб, борларини баҳам кўришган. Ўзларининг шароити унчалик яхши бўлмаса ҳам, ҳеч иккиланмасдан, бошига синов келган ҳамюртларимиз учун уйларининг тўридан жой беришган.

Вакиллар юкларни эгаларига етказиш асносида ана шундай хонадонлардан бир нечасига кириб, ажратилган ёрдам маҳсулотларидан бериб, уларнинг ҳолларидан хабар олишган, эҳсон қилган сиз азизларга кўпдан кўп дуолар олиб қайтишган.

Хайрия ишларига бевосита ва билвосита ҳисса қўшган барча юртдошларимизга, хусусан, Тошкент шаҳрида хайрия штабида хизматда бўлган барча кўнгилли ака-укаларимиз, ўзларининг юк машиналарида беғараз ёрдамларини аямаган фидойи дўстларимизга ташаккур айтамиз.

Аллоҳ таоло барчангизга Рамазон ойида қилинган бу хайр-эҳсонлар учун ваъда қилинган ажру савобларни кўпайтириб ато этсин!

Эслатиб ўтамиз, Сардобада зарар кўрганларга ёрдам бериш штабига эҳсонлар қабул қилиш давом этмоқда. Узоқ сақланадиган озиқ-овқатлар, кўрпа-тўшаклар ва айниқса қурилиш материаллари қабул илинмоқда.



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Гап шундаки, Индонезия ҳукумати барча истеъмол товарлари учун мажбурий ҳалол маркасини жорий этишни режалаштирмоқда. Halalrdquo маҳсулот сифати кафолати агентлиги давоми...

2340 13:41 / 11.02.2019
Президент Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига ташрифи чоғида муқаддас Макка шаҳрида ҳам бўлиб, умра амалларини бажарди. Давлатимиз раҳбари динимиз арконларига давоми...

2302 09:30 / 19.08.2022
Аллоҳга беадад шукрлар бўлсинки, мана бизнинг юртимизда ҳам Қуръони каримни нашрдан чиқариш ишлари йўлга қўйилди. Албатта бу мамалакатимизда диний соҳада олиб давоми...

5098 05:48 / 05.07.2018
Ислом тарихидаги энг масъулиятли ва муқаддас омонатларнинг икки нодир намунаси бугун Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозициясидан ўрин олган. У давоми...

1619 15:26 / 26.12.2025
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021