1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Мерос: минбария масаласи

12:00 / 18.05.2020 2788 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир куни Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу минбарда гапириб турганларида ортидан икки қизи, ота-онаси ва хотини қолган маййитнинг хотинига меросдан қанча тегиши ҳақида савол бўлди. Ҳазрати Али дарҳол:

«Унинг саккиздан бири тўққиздан бир бўлади», дедилар.

Бу авлнинг энг машҳур масалаларидан биридир. Аслида маййитнинг боласи бўлганда хотинга саккиздан бир улуш тегиши лозим. Аммо масалада авл бўлганлиги туфайли тўққиздан бири тегди.

Масаланинг асли йигирма тўрт бўлиши керак эди. Икки қизга учдан икки – ўн олти улуш, ота-онага олтидан бир – саккиз улуш ва хотинга саккиздан бир – уч улуш тегиши лозим. Аммо мазкур улушларни қўшсак, йигирма етти бўлади. Шунинг учун масала йигирма тўртдан йигирма еттига авл бўлади.

Ҳазрати Али ушбу масалани минбарда туриб ечганлари учун у «Минбария масаласи» деган номни олган.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ушбу ном ила охирги пайтларда кўпгина китоблар ёзилди. Молиявий масалалар кўп учраб, мусулмонларнинг ҳожати тезтез тушиб тургани учун ҳам бу иш кўплаб амалга давоми...

6325 14:00 / 10.08.2019
. ,. . . ,. . , . . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Имом давоми...

3986 19:00 / 18.08.2022
учинчи мақола10. Тартибли қилмоқ.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам доимо тартибли равишда, таҳоратнинг амалларини бирини олдинга, бошқасини кейинга сурмай давоми...

5875 13:00 / 02.07.2020
. . Амр ибн Шуайбдан, у отасидан, у бобоси розияллоҳу анҳумдан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Қайси бир қул юз увқияга давоми...

5312 17:00 / 04.01.2021