1447 йил 18 Рамазон | 2026 йил 07 март, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ҳаёт ибратларга тўла

10:34 / 19.05.2020 2437 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Милодий 778 йилда Қуртубада Толун ибн Абдулжаббор Муъофирий роҳимаҳуллоҳ дунёга келди. Ўз замонида у Моликий мазҳабининг имоми, олим, обид эди. У Ҳакам ибн Ҳишомни ҳурматини оёқости қилгани учун салтанатдан олиб ташламоқчи бўлган олимларга бош бўлган эди.

Жуда катта фитна бўлди. Кўп уламолар қўлга олинди ва қатл қилинди. Толун ибн Абдулжаббор роҳимаҳуллоҳ бир йил мобайнида бир яҳудийнинг уйида беркиниб ётди. Сўнгра унинг уйидан чиқиб вазир Абул Бассомдан паноҳ сўради. Вазир уни уйига жойлаб қўйиб Ҳакам ибн Ҳишомга хабарни етказди. Ҳакам уни тутиб келишларини буюрди. Толун ибн Абдулжаббор келгач Ҳакам унга қилган яхшиликларини эслатиб деди:

- Эй Толун! Сени ўзимга бошқалардан яқин олмаганмидим?! Хотинингнинг жанозасига борган эдим. Сен бўлсанг мени ўлдириш ҳақида гапириб юрибсан!

Толун ибн Абдулжаббор деди:

- Аллоҳга қасамки, менга қилган яхшиликларингга иқрорман, инкор қилмайман. Аммо мен сени Аллоҳ учун ёмон кўрдим. Сенга ваъзлар қилдим, гапимни олмадинг!

Ҳакам деди:

- Биламан, сенга ўхшаганлар бировни ёмон кўрса ҳам Аллоҳ учун ёмон кўради, яхши кўрса ҳам Аллоҳ учун яхши кўради. Шунинг учун мен бугун сени авф қиламан. Аммо менга айтчи, вазиримиз Абул Бассом сени қандай топди?

Толун ибн Абдулжаббор роҳимаҳуллоҳ деди:

- Уни бугун эрталаб мен топдим.

Ҳакам сўради:

- Бир йил давомида қаерда эдинг?

Толун ибн Абдулжаббор деди:

- Бир яҳудийнинг уйида эдим. У мени Аллоҳ учун муҳофаза қилди. Сенинг мусулмон вазиринг эса мени ҳимоясига олиб сўнг хиёнат қилди.

Ҳакам бироз жим турдида вазири Абул Бассомга деди:

- Аллоҳ сени хор қилсин! Яҳудий уни илми ва тақвоси учун бир йил сақлабди. Сен эса дунёйинг учун унга хиёнат қилдинг. Кўзимдан йўқол! Қайтиб менинг мажлисимда кўринма!

Дунё шунақа. Қиссалар такрорланаверар экан. Гоҳида ўйламаган кишинг сени ҳимоя қилар, гоҳо эса ишонган кишинг сенга хиёнат қилиши мумкин экан. Ҳаёт ибратларга тўла!

Абдулқодир Полвонов

Мавзуга оид мақолалар
.Муҳаббат, сўзи аслида мойиллик, севиш, суйиш, яхши кўриш, кўнгил қўйиш, ишқ, хоҳлаш, талпиниш, интилиш маъноларини англатади. Муҳаббат қалбдаги туйғу бўлиб, инсон давоми...

1984 11:00 / 24.10.2020
Умар ибн Абдулмалик Киноний айтади .Ибн Муҳайриз Рум ўлкасида бир олимнинг суҳбатида бўлди. Унинг ҳузуридан чиқишда эса насиҳат қилишни сўради. Олим Ибн давоми...

2385 08:00 / 20.11.2019
Мозийга қайтиб, унга бир назар солсак. Фақиҳ уламолардан бири Али ибн Абу Зиё Нуриддин ашШабромаллисий алҚоҳирий ҳазратлари 997 ҳижрий, 1589 мелодий санада давоми...

7211 10:11 / 14.12.2018
Имом Ибн Жавзий ўзининг .Сойдул хотир, китобида талабалик даврининг аввалида чеккан машаққатлари ва ўша қийинчиликларга қилган гўзал сабри ҳақида шундай давоми...

2659 16:00 / 05.09.2021
Аудиолар

232683 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151184 14:35 / 11.08.2021