1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Рўзадорга эслатма!

17:00 / 21.05.2020 2024 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳуда ривоят қилинади:

«Бир одам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан рўзадорнинг қучоқлаши ҳақида сўради. Унга рухсат бердилар. Бошқа биров у зотнинг ҳузурларига келиб, сўраган эди, уни қайтардилар.

Қаралса, у зот рухсат берган киши чол экан, қайтарган шахс эса йигит экан».

Абу Довуд ва Байҳақий ривоят қилганлар. Байҳақий саҳиҳ, деган.

Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг баъзи шаръий ҳукмларни баён қилишда кишиларнинг шахсини ҳам эътиборга олганликлари кўриниб турибди.

Қари чол ўз кампирини қучоқлагани билан рўзасига путур етадиган даражада шаҳвати қўзғалмаслиги аниқ.

Ёш йигитнинг эса бу иш билан рўзаси очиладиган даражага етиши ва каффорот беришга мажбур бўлиб қолиши турган гап. Демак, рўзадорнинг бу борадаги ҳукми унинг ҳолига қараб белгиланади.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам рўзадор ҳолларида ўпар ва қучоқлар эдилар. У зот ичингизда шаҳватига энг молики (жиловловчиси) эдилар».

Шарҳ: Демак, бу масалада шаҳватни жиловлай олиш асосий меъёр ҳисобланади.

Уламоларимиз ушбу ва бошқа ҳадисларни далил қилган ҳолда «Рўзадор одам иложи борича бу ишлардан узоқ бўлгани маъқул», дейишади.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Юқорида амаки ота ўрнида бўлиши, ота вафот этганидан кейин амакини ота ўрнида кўриб, уни эъзозлаш лозимлиги ҳадислар, ривоятлар мисолида айтилган эди. Энди эса давоми...

5776 11:30 / 23.12.2018
2013 йилнинг июль ойида Глин Жеймс исмли кўчаларда санғийдиган бир дайди очликдан овқат қидириб ахлат қутисини титаётиб девор ёнида турган бир жомадонни топиб давоми...

3894 17:30 / 09.07.2020
Вақтивақти билан ғарб олимлари тажрибалардан сўнг хулоса ва натижаларни эълон қилмоқдалар. Кейин улар одамларга ўша натижаларни ҳаётга татбиқ этиш зарурлигини давоми...

1771 17:00 / 04.12.2020
Абдуллоҳ ибн Убайд ибн Умайрдан ривоят қилинади .Отам Убайд ибн Умайр қуёш ботганда масжидга кириб, азонни эшитсалар, .Аллоҳим, тунинг кириб келган, кундузинг давоми...

2673 08:10 / 12.05.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021