1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсир

Аллоҳ амалларни кўриб турувчидир

18:00 / 24.05.2020 2923 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

Молларини Аллоҳнинг розилигини истаб, ўзларидаги ишонч билан сарфлайдиганлар худди тепаликдаги боққа ўхшайди. Унга кучли ёмғир ёғса, мевасини икки баробар беради. Агар кучли ёмғир ёғмаса, майдалаб ёққани ҳам бўлаверади. Ва Аллоҳ қилаётган амалларингизни кўриб турувчидир. (Бақара сураси, 265-оят).

Бу ҳақиқий мўмин кишининг васфи. У садақани риё учун эмас, Аллоҳнинг розилиги учун қилади. Унинг қалби силлиқ тошдек қотиб қолгани йўқ, балки иймон билан тўла, яхшилик умиди билан обод:

«Молларини Аллоҳнинг розилигини истаб, ўзларидаги ишонч билан сарфлайдиганлар худди тепаликдаги боққа ўхшайди».

Тепаликка жойлашган боғ баҳаво бўлади.

«Унга кучли ёмғир ёғса, мевасини икки баробар беради».

Яъни у ёққан ёмғирдан тўла фойдаланади. Тўла ишонч билан, Аллоҳнинг розилигини тилаб қилинган садақа ҳам шундай, эгасини кўп савобга эриштиради. У боғнинг меваси кўпайиши учун доимо кучли ёмғир ёғиши шарт эмас.

«Агар кучли ёмғир ёғмаса, майдалаб ёққани ҳам бўлаверади».

Майдалаб ёққан ёмғир билан ҳам унинг меваси кўпаяверади. Шунингдек, мўмин банданинг риёсиз, миннатсиз ва озорсиз, ихлос билан қилган нафақаси оз бўлса ҳам, кўп ажр-савобга сабаб бўлаверади.

«Ва Аллоҳ қилаётган амалларингизни кўриб турувчидир».

Аллоҳ ким нима қиляпти, садақани ким риё учун қиляпти, ким Аллоҳнинг розилиги учун қиляпти – ҳамма-ҳаммасини кўриб туради.

«Тафсири Ҳилол» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади .Улар орасида Аллоҳ нозил қилган нарса ила ҳукм юрит. Уларнинг ҳавойи нафсларига эргашма ва улар сени Аллоҳ давоми...

1289 19:00 / 15.10.2024
Аллоҳ таоло Тавба сурасида шундай марҳамат қилади Аллоҳ мунофиқларга, мунофиқаларга ва кофирларга жаҳаннам оташини унда мангу қолувчилар қилиб ваъда давоми...

4322 15:06 / 21.11.2018
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади.Уларнинг ҳидояти сенинг зиммангда эмас. Лекин Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишини ҳидоят қиладир. Нимаики яхшиликни давоми...

3797 19:30 / 19.07.2020
Аллоҳ таоло марҳамат қилади .Аллоҳ ўлдиришни ҳаром қилган жонни ўлдирманг. Ҳақ ила бўлса, мустасно. Кимки мазлум ҳолида ўлдирилса, унинг валийсига давоми...

2412 19:00 / 12.03.2024
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021