1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Қорилар устозининг чиройли ўлими

08:04 / 26.05.2020 3413 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Шайхулислом Ансорийдан ривоят қилинади: «Найсабурдаги Бохриз деган туманлик бир киши: «Тушимда Қиёмат қоим бўлганини кўрдим. Қарасам, жуда гўзал бир киши от миниб олган экан. Шунда кимдир: «Огоҳ бўлинглар! Бугун хеч ким бу кишидан олдинга ўта олмайди», деб жар солди. Мен: «У ким?» десам, «Аҳмад ибн Ҳанбал», деб жавоб беришди».

Хатиб айтади: «Ибн Фазл Қаттоннинг шундай деганини эшитдим: «Қорилар устози Муҳаммад ибн Ҳасан Наққошнинг олдида эдим. У 351 йил шаввол ойининг учинчи куни вафот этди. У жон талвасасида «Амал қилувчилар мана шу ютуқ учун амал қилсинлар» (Софат сураси, 61-оят) оятини уч марта такрорлаб, жони узилди».

Аллоҳ ҳузуридаги (мукофот) эса яхшироқ ва боқийроқдир

Ҳоким айтади: «Абул Фазл Сулаймонийнинг шундай деганини эшитдим: «Абу Муҳаммад Музанийни вафотидан кейин икки марта тушимда кўрдим. У ўзининг ҳолати ҳақида хабар бергандек, баланд овозда: «Аллоҳ ҳузуридаги нарса (мукофот) эса яхшироқ ва боқийроқдир» (Қасос сураси, 60-оят) оятини ўқиди».

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Закариё Абдий Иброҳим Нахаий ҳақида шундай дейди .У бетоб бўлиб қолгач, йиғлади. Ундан .Эй Абу Имрон, нега йиғлаяпсан, деб сўрашди. У .Қандай қилиб йиғламай, ахир давоми...

2397 09:45 / 22.09.2019
Бу воқеа, аслида 1999 йилда рўй берган. Унгача Жефри Ланг эътиқод масаласида жуда кўп қарамақаршиликларга дуч келганди.Ёш католикЖефри Ланг АҚШдаги энг йирик давоми...

5662 20:08 / 16.11.2018
Кўринишидан ўғирланган ёки тортиб олинган молни сотиб олиш мумкинмиЖавоб Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.Кўринишидан ўғирланган ёки тортиб олинганлиги маълум давоми...

7205 15:30 / 13.01.2019
Абу Бакр Абдуллоҳ Божий роҳматуллоҳу алайҳ айтади .Бешта хислат билан амаллар мукаммал бўлади Аллоҳ азза ва жаллага иймон келтириш ҳақиқатни таниш Аллоҳ учун давоми...

3090 08:00 / 01.10.2020
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021