1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Радд

16:00 / 25.05.2020 1971 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Радд» луғатда «қайтариш» маъносини англатади.

Мерос илми истилоҳида эса авлнинг тескарисини билдиради. Бунда насибалар улушлардан ортиб қолиб, асабалар бўлмаганлиги учун ортган мол фарз соҳибларига уларнинг улушларига қараб, яна қайта тақсимланади. Фақатгина эр ва хотинга қайтарилмайди. Чунки эр ва хотиннинг бир-биридан мерос олиши насаб туфайли эмас, балки сабаб туфайлидир. Шунинг учун улардан ҳар бири фақат ўз улушига ҳақдор бўлади, холос. Ундан ортиқ нарсага ҳақдор бўла олмайди. Эр-хотинлик алоқаси ўлим билан узилади.

Шунинг учун ҳам мерос илми уламолари раддни қуйидагича таърифлайдилар:

«Радд – насабий фарз соҳибларидан ортиб қолган нарсани асаба бўлмаганлиги туфайли яна уларга улушларига биноан қайта тақсимлашдир».

Мерос қуйидаги фарз соҳибларига радд қилинади (қайтарилади):

1. Она.

2. Момо.

3. Қиз.

4. Ўғилнинг қизи.

5. Туғишган опа-сингиллар.

6. Ота бир опа-сингиллар.

7. Онанинг болалари.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . . . . . Закот қуйидагиларга сарфланади Фақир, яъни нисобдан оз моли бор одамга. Мискин, яъни давоми...

1859 19:00 / 20.02.2025
. Абу Яъло .Муснад,ида Амрадан ривоят қилади .Оишанинг .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зуҳо намозини орасини салом билан бўлмасдан, тўрт давоми...

4110 19:00 / 09.03.2023
.Ҳил, деганда мийқот билан Ҳарамнинг орасидаги ерлар тушунилади. Мазкур кишилар Ҳарамнинг чегарасидан ҳаж ва умра учун эҳромсиз ўтишлари мумкин эмас. Аммо ўз давоми...

786 19:00 / 27.11.2025
Билинг Дарҳақиқат, амримаъруф ва наҳиймункарнинг тўрт аркони борБиринчи рукн. Инкор этувчи шахс мукаллаф, мусулмон ва қодир бўлиши. Бу инкор этишнинг вожиб давоми...

4161 05:00 / 03.03.2017