1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Эй уммат қиёмат яқин... (учинчи мақола)

11:00 / 09.06.2020 4693 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Авф ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Табук ғазотида Набий алайҳиссаломнинг ҳузурларига, теридан қилинган қубба остига келдим. Бас, у зот: «Қиёматдан олдинга олти нарсани сана; Менинг ўлимим. Сўнг Байтул Мақдисни фатҳ қилиниши. Сўнг қўйнинг бошига тушадиган каби қуртларнинг сизни тутиши. Сўнг мол кўпайиб ҳатто бир кишига юз динор берилса ҳам норозилигида давом этиши. Сўнг арабларнинг уйларидан бирортасини қўймай кирадиган фитна. Сўнг сиз билан Бани Асфар орасида бўладиган сулҳ. Улар сизларга хиёнат қилиб саксон байроқ остида устингизга бостириб келурлар. Ҳар бир байроқ остида ўн икки минг бор», дедилар». Бухорий ривоят қилган.

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи вассаллам: «Токи Қаҳатондан одамларни асоси ила ҳайдаб юрадиган бир одам чиқмагунича қиёмат қоим бўлмас», дедилар».

Икки шайх ривоят қилишган.

Шарҳ: Қаҳатон Ямандаги шаҳарнинг номи.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи вассаллам: «Токи Жаҳжоҳ деб аталувчи киши малик бўлмагунича кунлар ва тунлар кетмас», дедилар.

Муслим ва Термизий ривоят қилишган.

Термизийнинг ривоятида:

«Токи озод қилинган қуллардан бўлган, Жаҳжоҳ деб аталадиган киши малик бўлмагунча тун ва кун кетмас», дейилган.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи вассаллам: «Токи қуйидагилар бўлмагунича қиёмат қоим бўлмайди; Токи чақириқлари бир бўлган икки улкан гуруҳ орасида катта уруш бўлмагунча. Токи ўттизга яқин дажжол каззоб чиқиб улардан ҳар бири ўзини Аллоҳнинг расули деб даъво қилмагунча. Токи илм қабз қилинмагунча. Токи зилзилалар кўпаймагунча. Токи замон тез ўтадиган бўлмагунча. Токи фитналар зоҳир бўлмагунча. Токи ҳараҳ-қатл кўпаймагунча. Токи ичингизда мол кўпайиб, тўлиб тошиб мол эгасини садақасини кимга бериш ташвишга солиб бировга арз қилса, ўша арз қилинган одам «менинг у билан ишим йўқ» демагунича. Токи одамлар бино қилишда ким ўзарга ўтмагунча. Токи бир киши бошқа бир кишининг қабри ёнидан ўтаётиб, мен унинг ўрнида бўлсам қани эди, демагунича. Токи қуёш мағрибидан чиқмагунча. Қачон у чиққанда одамлар барчалари иймон келтирурлар. Бу ҳеч бир жонга, олдин иймон келтирмаган ёки иймонида яхшилик касб қилмаган бўлса, иймони наф бермайдиган пайтда бўлади. Албатта, қиёмат икки киши ораларида кийимларини ёзиб уни савдолашмай ёки йиғиштирмай туриб қоим бўлади. Албатта, қиёмат туясининг сутини келтириб ича олмай туриб қоим бўлади. Албатта, қиёмат у ҳавзини тузатиб бўлиб ундан сув ичбай туриб қоим бўлади. Албатта, қиёмат у луқмасини оғзига кўтариб уни емасидан туриб қоим бўлади», дедилар».

Тўртовлари ривоят қилишган.

Шарҳ: Бу ҳадису-шарифда зикр қилинган қиёматнинг аломатларидан бўлганлари, бўлаётганлари ва бўлажаклари бор. Шунингдек, бу ҳадису-шарифда қиёмат қоим бўлганда ҳеч ким ўзини қилаётган ишини охирига етказа олмайдиган тезликда бўлиши ҳам эътибор қаратилмоқда.

(Давоми бор)

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳофиз Заҳабий .Тазкиротул Ҳуффоз,да ҳижрий 297 йилда туғилиб, 385 йилда 88 ёшда вафот этган муҳаддис Ибн Шаҳиннинг таржимаи ҳоли ҳақида қуйидагиларни айтган .У ҳофиз, давоми...

2193 16:04 / 29.12.2019
Президентимизнинг жорий йил 27 майдаги .Ўзбекистон коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида,ги Фармони юртимизда коррупцияга қарши давоми...

3665 20:56 / 17.06.2019
Увайс Қораний розияллоҳу анҳу яманлик солиҳ киши бўлган. У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётликларида у зотга иймон келтирган. Аммо у зот билан давоми...

4426 10:10 / 01.01.2019
Сенга кафолати берилган нарсада ижтиҳод қилмоғинг ва сендан талаб қилинган нарсада камчиликка йўл қўймоғинг сендаги қалб кўзининг беркилганидир.Бандага давоми...

2741 13:30 / 10.07.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021