1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Нуқтаи назар

Диннинг азамати

11:00 / 13.06.2020 4938 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Франциялик Шарль Эжен де Фуко католик черкови роҳиби бўлган. У умрининг бир қисмини саҳрои кабирда яшайдиган мусулмон қабилалар орасида ўтказган. 11 йил мусулмонларни насронийлик динига тарғиб қилган. Бироқ бирор-бир бадавийни динидан қайтаришга эришмаган. Ҳатто унга катта маош эвазига хизмат қиладиган кампир ҳам унга шундай деган эди:

«Сен яхши, очиқ юзли инсонсан. Аммо кофир ҳолингда ўлиб кетишинг ачинарлидир!»

Мисрдаги қишлоқлардан бирига миссонерлар келишади. У ердаги аҳолини насронийликка қизиқтириш учун мактаб ва диспансер қуришади. Диспансернинг очилиш маросимига жуда кўп одам жамланади. Йиғилганлар баланд овозда шовқин-сурон қилишади. Уларни пастор жим қила олмайди. Шунда ерлик оқсоқол пастордан рухсат олиб одамларга бақирди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтинглар»!

Кишилар бир овозда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтиб жим бўлишди. Тинчлик ҳукм сурди.

Бу уммат танасига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам иймон ва муҳаббат уруғини ташлаганлар. У уруғ умматнинг қалби тўрида ўсади. У бутун танага шохларини ёяди. Биздаги инсонлар бир хатни тўғри ёза олмаслиги, бир жумлани тўғри туза олмаслиги, оламда бўлаётган ишларга ақли етмаслиги мумкин, аммо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг олдида зикр қилинганларида улар муҳаббат файласуфига айланишади, у зотга эргашишда аллома бўлиб кетишади.

Бир кампирни кўрасан, у фиқҳдан таҳорат ва намоздан ўзга нарсани билмайди. Асога таяниб зўрға юради. Аммо унга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида гапирсанг, гўё руҳ пуфлагандек бўласан унинг руҳига.

Islom.uz портали таҳририяти

Муаллиф
Шарль Эжен де Фуко
Мавзуга оид мақолалар
Дарҳақиқат, Ҳиро ғорида фариштани кўрган кундан бошлаб, ўтган 20 йил дунёни ўзгартириш учун кифоя қилди. Ҳижознинг қуруқ қумларига янги тухум сепилди. Бу уруғ давоми...

3235 10:50 / 23.08.2019
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратлари ndash муборак ҳаётлари, у зот таваллуд топганларидан бошлаб, то Раббиларига мулоқот бўлгунларича таржимаи давоми...

3745 17:05 / 06.12.2019
Мен Ислом ҳақида ўқидим ва шуни тушундимки, у бутун дунё ва барча инсониятнинг дини бўлиши лозим.Ислом бутун Европа бўйлаб тарқалади ва у ерда ҳам буюк Ислом давоми...

3509 14:30 / 13.05.2022
.Узларини мусулмон деб атаидиган, аммо кофирлардан ҳам баттар хавфли кимсалар бор. Зеро, динимизни нотуғри талқин этишдан кура хавфлироқ ҳеч нима иуқ,.Туркия ва АҚШ ёзувчиси Элиф Шафақ

3015 11:40 / 11.08.2021
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021