1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Дуонинг ижобат бўлишига ишониш

15:00 / 23.06.2020 4092 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир имом жума мавъизасида жамоатга шундай деди: “Азизлар, мана анчадан бери ёмғир ёғмай, экинларимиз қуриш арафасига келиб қолди. Шунинг учун кейинги жумага ҳаммамиз яхшилаб тайёргарлик кўриб келайлик. Ўша куни мавъизадан сўнг Аллоҳ таолодан ёмғир сўраб дуо қиламиз”.

Кейинги жума куни мавъиза қилиб бўлган имом жамоатдан: “Дуо қилиш учун тайёргарлик кўриб келдингларми?” деб сўради.

Ўтирганлар “Ҳа” дейишди.

Имом яна жамоатга қарата: “Яхши тайёргарлик кўрмаганга ўхшайсизлар” деди. Одамлар: “Ғусл қилдик, янги, покиза либосларни кийиб, атирларни сепиб келдик” дейишди. Имом жамоатга: “Булар ҳам керак. Аммо мен бошқа нарсани назарда тутгандим” деди. Жамоатдагилар ҳайрон бўлиб, “Нимани назарда тутгандингиз, домла?” дейишди. Шунда имом “Соябонларингиз қани?” деди.

Дуо қилаётган киши дуосининг ижобатига ишониб дуо қилиши керак. “Ижобат бўлармикин” деган нарсанинг кўнгилдан ўтиши ўша дуонинг ижобат бўлмаслигига сабаб бўлади. Ёмғир сўраб дуо қиладиган киши дуоси ижобат бўлиб, ёмғирнинг ёғишига ишониши, шунинг учун ўзи билан соябон олиши керак.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Аллоҳга ижобатига аниқ ишонган ҳолда дуо қилинглар, билингларки, ғофил (тили талаффуз қилаётган нарсадан бошқа нарса билан) банд бўлган қалбдан Аллоҳ дуо қабул қилмайди”. 

Термизий ривояти.

Йирик муфассирлардан Абдураҳмон Саъдий раҳимаҳуллоҳнинг қизларидан бири шундай ҳикоя қилади: “Отам раҳматли масжиднинг томига чиқиб, тарновлардан бирини созлаётган эдилар. Йўлдан ўтувчилардан бири: “Эй Шайх, нега бундай қиляпсиз?” деб сўради. Шунда муфассир олим: “Эртага истисқо (ёмғир сўраш) намозини ўқиймиз!” дея жавоб бердилар”.

Субҳаналлоҳ! Аллоҳ таоло ҳақида яхши гумонда бўлиб, ўқийдиган намозининг натижаси гўзал бўлишига, ёмғир сўраб қиладиган дуосининг ижобат бўлишига чин қалбдан ишонган мусулмон ана шундай бўлади.

Биз ҳам дуо қилганимизда, қалбимизда ана шундай ишонч, ихлос бўлиши лозим. Иккиланиш, ихлос қилмай дуо қилиш дуонинг ижобат бўлмаслигига сабаб бўлади.

Аллоҳ таоло барчамизни ижобатига ишониб, ихлос билан дуо қиладиганлардан айласин!

Интернет маълумотлари асосида Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Мавзуга оид мақолалар
.Ҳаж, сўзи луғатда улуғ нарсани қасд қилишга нисбатан ишлатилади. Ислом шариатида эса ҳаж махсус замонда, махсус маконда, махсус амаллар билан махсус ибодатни адо давоми...

2926 11:00 / 06.08.2019
Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Ҳаммод айтади .Муҳаммад ибн Ҳумайд дунё ҳаётида Аллоҳ учун амал қиладиганлардан бири эди. Ўлимидан кейин уни тушимда кўрдим. Эгнида давоми...

2123 07:10 / 30.05.2019
Энг яхши аср Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг асрshyлари ndash .асри саодат, эканига ҳеч қандай шубҳа йўқ. Бинобарин, ўша даврда яшаб ўтган саҳобаи киромлар давоми...

2595 12:03 / 18.07.2019
Дунёдаги барча жонзотларнинг ризқини фақат Аллоҳнинг Ўзи билади. Бу жонзотларнинг қайси бирига қачон, қанча ва қандай ризқ тегишини Аллоҳ таолонинг Ўзигина давоми...

5855 15:00 / 09.01.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021