1447 йил 18 Рамазон | 2026 йил 07 март, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уйда қолинг

Офият ўтинчи...

11:00 / 26.06.2020 3616 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир ҳаким зотдан: “Саодат нима?” деб сўралганда: “Дунёдаги офият ва охиратдаги афв”, деб жавоб берган эканлар. Дарҳақиқат, офият, саломатлик қанчалар улуғ саодат, қанчалар буюк неъмат экани шу кеча-кундузда барчага аён бўлиб қолди.

Тонгда уйғониб, энг сўнгги маълумотни қарасам, 531 мингдан ортибди, касалланганлар сони. Кунига минглаб инсонни ўз домига тортяпти бу вабо, бу офат...

Нима қилиш керак, қандай даф қилиш керак бу ғанимни?

Ҳамма-ҳамма, табиблар, сиёсатчилар, ишбилармонлар, подшоҳлару оддий фуқароларнинг фикри-зикри шу балодан қандай қутулишда, нажот йўлини топишда...

Тўғри, сабаблар ушланяпти, эҳтиёт чоралари қўлланяпти, тозалик-гигиена, масофа сақлаш, қўлни совунлаб ювиш, ниқоб тақиш ва бошқа талабларга имкон қадар инсоният, дунё халқлари деярли бир хилда риоя қиляпти... Лекин..

Лекин, уч ой бўляптики, тўхтай демаяпти бу кўринмас маҳлуқ қурғур... Вужудга келган макони, уясидаку деярли боши янчилди, аммо аллақачон оламга тарқаб улгурибди у вирус...

Алҳамдулиллаҳ, бундай дамдаги лозим бўлган энг муҳим ишларни ҳам инсонлар тушуниб, англашяпти. Яъни, оламларнинг Роббисига дуолар қилиняпти... Устозлар, уламолар, имомлар, қорилар, кексалар, гўдаклар, барча халқимиз Яратганга юзланиб, илтижолар қилишмоқда. Минглаб хатми Қуръонлар ўқилди, ўқилмоқда, миллионлаб салавотлар йўлланмоқда, зикру тасбеҳлар айтилмоқда...

Муҳтожларга эҳсонлар қилинмоқда, қийналганга ёрдам берилмоқда, беморлар ҳолидан хабар олинмоқда. Энг асосийларидан бири  –  халқимиз оғир дамларда жипслашмоқда, бир-бирини қўлламоқда, суямоқда..

У давлатнинг юқори вакилими, оддий хизматчими, барча инсонлар имкон даражасида ўз ишига масъулият билан, имон-эътиқоди, виждони талаби билан ўз вазифасини бажариб, ушбу мусибатнинг аришида ўз ҳиссасини қўшишга уринмоқда.

Зеро, ўтган донолардан бири айтганидек: “Касалликнинг энг фойдали даволаридан бири яхшилик, эҳсон, зикр, дуо, тазарру ва тавба қилиш, Аллоҳга ёлборишдир. Бу ишларнинг касалликни даволаш ва беморнинг соғайишида табиий дорилардан таъсири кўпроқ”.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда бу ҳақда шундай марҳамат қилади:

“...Роббинг сермағфират, раҳм-шафқат соҳиби бўлган Зотдир” (Каҳф сураси, 58 оят).

Аллоҳдан ялиниб, ёлбориб сўрашда давом этайлик. Нажот фақат Ўзидан, шифо фақат Ўзидан, кушойиш фақат Ўзидан... Саҳарларда дуо қилайлик, тунлари дуо қилайлик, ижобат этишини, Ўз фазли ила бу синовларидан ўтказишини, қутқаришини ўтинайлик.

Меҳрибон Аллоҳ қисқа фурсатларда офият –  хотиржамлик ато этсин, барчамизни паноҳида асрасин.

Бобур Аҳмад

Мавзуга оид мақолалар
Инсон умри давомида кўп неъматларнинг қадрига етмайди. Бетоб бўлмагунимизча соғликнинг, нотинчлик бўлмагунича тинчликнинг, ўлим эшик қоқмагунича ҳаётнинг... давоми...

3835 15:08 / 02.10.2020
СОЛАТУЛ МУНЖИЯ ТУНАЖЖИЙНААСОЛААТУН НАРИЯ

45794 18:34 / 01.01.2020
20. 406 ҳижрий йил Муҳаррам ойининг бошида сешанба куни суннийлар ва шиалар ўртасида фитна содир бўлди. Бу фитнани вазир Фахрул Малик ўзаро музокара қилиб, икки давоми...

3918 17:05 / 17.07.2020
2021 йил июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони кўпчиликни ташкил этмоқда.Шу кеча кундузда юртимизда ушбу касаллик билан давоми...

6212 14:00 / 31.07.2021
Аудиолар

232683 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151184 14:35 / 11.08.2021