1447 йил 5 зулқаъда | 2026 йил 22 апрель, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

ТАЪЗИЯ

19:56 / 26.07.2020 1952 pdf Ўқиш режими + -

«Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёти ҳамда Ислом.уз портали жамоаси пойтахтимиздаги Кўкча филиалимизнинг ходими Абдуссатор Абдухалил ҳожи ўғлининг вафот этганини чуқур қайғу билан маълум қилиб, марҳум биродаримизнинг оила аҳлига, фарзандлари, яқинларига таъзия изҳор қилади.

Абдуссатор Абдухалил ҳожи ўғли Кўкчадаги дўконимиз фаолиятининг қайта тикланишида, халқимизга китоб тарқатиб, илм-маърифат, зиё тарқатиш борасида холис хизмат қилиб, жонкуярлик қилиб келаётган, динига амал қилишга доимо астойдил ҳаракат қилиб келаётган азиз қадрдонимиз эдилар.

Аллоҳ таоло бандаларининг иймонига, ихлосига, тоқатига яраша синовлар юборар экан, Абдусаттор Абдухалил ҳожи ўғлининг оиласига ҳам ана шундай жиддий, оғир, кетма-кет синовлар келди. Бундан тўрт кун олдин қиблагоҳлари Абдухалил ҳожи Абдулмажид ўғли, ундан беш кун аввал акалари Абдулқодир ҳожи Абдухалил ҳожи ўғли вафот қилган эдилар.

Кўзларимиз ёш тўкиб, қалбларимиз бу оғир жудоликдан маҳзун бўлмоқда, бинобарин, Аллоҳ таоло рози бўладиган сўзнигина айтамизки, Роббимиз бу марҳум биродарларимизнинг тортган оғир дардларини барча гуноҳларига каффорат айласин, аҳли хонадонга чеккан мусибатлари муқобилида улкан ажру савоблар насиб қилсин, қазои қадарни розилик мақомида қарши олган чинакам мўмин-мусулмонлар қаторидан қилсин.

Мусибатзада аҳли хонадонга Аллоҳ таолодан сабру салвон сўраймиз, узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилаймиз, нашриёт ижодий гуруҳи, босмахона ҳамда порталимизнинг барча жамоаси номидан, минглаб мухлисларимиз номидан холис дуолар ва самимий ҳамдардликлар изҳор қиламиз. Аллоҳ таоло бу дуоларни ижобат қилиб, ўтганларимизнинг гуноҳларини мағфират қилсин, тавбаларини қабул қилиб, охиратларини обод, жойларини жаннати наъимлардан қилсин!

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун!

Мавзуга оид мақолалар
Юртимизнинг беназир алломаси, фақиҳи, Фарғона вилояти Қўқон шаҳар .Саодат, жомеъ масжидининг имомхатиби, устоз Иброҳимжон домла Қодиров фоний дунёдан боқий давоми...

1782 15:20 / 03.05.2025
Тошкент Ислом институти 1босқич талабаси Амина Хўжаёр 30 пора Қуръони Каримни бир кунда, бир ўтиришда ёддан ўқиб берди.Амина Хўжаёрнинг Қуръони Каримни ўқиш давоми...

3609 18:01 / 23.12.2022
Туркманистонда 2020 йил 13 июлдан бошлаб коронавирус пандемияси сабабли ёпилган масжидлар ўз фаолиятини тиклади. Бу ҳақда республика муфтиятига асосланиб, .Туркман давоми...

1780 08:00 / 03.04.2021
Оила ва хотинқизлар қўмитаси мутасаддилари Мисрда таҳсил олаётган ватандош хотинқизлар билан учрашув ўтказди. Қўмита раиси О.Парпибоева раҳбарлигидаги давоми...

1761 12:15 / 12.05.2023
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151234 14:35 / 11.08.2021