1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Солиҳа аёл

08:00 / 28.07.2020 3785 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кеч киргач, Риёҳ аёлини синаш учун уйқуга кетди. Кечанинг чорак қисмини қиёмда ўтказган аёл: «Туринг, эй Риёҳ!» деб, эрини тунги намозга уйғотди. Риёҳ «Ҳозир тураман», деди, лекин турмади. Аёли кечанинг яна чорак қисмини таҳажжудда ўтказгач, «Туринг, эй Риёҳ!» деб уни намозга чақирди. Риёҳ «Мана, ҳозир, туряпман» деб, яна ўзини ёстиққа урди. Аёл индамайгина яна таҳажжудга киришди. Туннинг яна чорак қисми ўтгач, «Туринг, эй Риёҳ!» деди. Эри «Хўп, ҳозир» деса ҳам, иссиқ жойидан қўзғалмади. Шунда солиҳа аёл афсус билан: «Тун ҳам охирлаб қолди. Муҳсинлар сафда, хизматга шай, сиз бўлса уйқудасиз! Эй воҳ, шўрим қурсин! Эй Риёҳ! Қайси қуриб кетгурнинг гапига учиб, тузоғингизга илиндим-а!» дея, кечанинг қолган қисмини ҳам намоз ўқиб, бедор ўтказди.

Риёҳ айтади: «Бир куни дунё ишларидан бир ишга ачиниб, ғамга ботиб ўтирган эдим. Аёлим ёнимга келиб, «Қараб турсам, дунёнинг ўткинчи ишига жуда қайғуда экансиз. Шумайт сизни менга бошқача таърифлаганди. Мен соддалик қилиб, унинг гапига лаққа тушиб ўтирибман-а!» деди-да, рўмолининг попугига ишора қилиб, «Дунё мен учун мана шундан ҳам арзимас нарса!» деди.

Сайёр айтади: «Риёҳ менга шундай ҳикоя қилиб берди: «Менга бир аёл ҳақида айтишди. Насибамиз қўшилиб, турмуш қурдик. Хуфтон ўқиб бўлингач, у атир-упаларини суртиб, безаниб, чиройли кийимларини кийиб, ёнимга келиб, «Хожам, менда ҳожатингиз борми?» дер эди. «Ҳа» десам, ёнимда қолар, «Йўқ» десам, безакли кийимларини ечиб, тонг отгунча намоз ўқиб чиқар эди. Аллоҳга қасамки, (ибодатда) у мендан ўзиб кетди».

Аллоҳ Риёҳни ҳам, унинг обида, солиҳа аёлини ҳам раҳматига олсин.
«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Одам ҳаёти давомида бўлиб ўтган воқеаларга назар солса, унда ўзига яраша кўплаб мўъжиза ва ҳикматларни кўриши мумкин. Бир қанча кимсалар дунёдаги воқеаларни давоми...

6577 19:10 / 25.02.2019
Суфён ибн Уяйнадан ривоят қилинади .Ибн Айёш Умар ибн Зарр ҳақида гапирса, ноўрин гапларни айтиб, уни ҳақорат қиларди. Бундан хабар топган Умар ибн Зарр бир куни давоми...

1797 08:09 / 30.01.2020
Илоҳий манбалардан олинган исломий одобнинг ғояси илоҳий таълимот, мақсад ва ғоялар билан чамбарчасдир. Одобнинг асосий ғояси инсон зотининг икки дунё саодатига давоми...

2626 12:00 / 29.06.2019
Телевизор тафаккури заиф, мутолаа ва мулоҳазадан маҳрум одам учун ихтиро қилинган афюндирrdquo, деган эди ўтган асрларда яшаб ўтган турк адиби Жамил Мерич.Ўринли давоми...

5054 15:00 / 25.12.2018
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021