1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Нима учун Қуръон ўқиймиз?

13:00 / 18.06.2022 5588 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло мўмин бандаларига: «Энди Қуръондан муяссар бўлган миқдорда ўқийверинглар!» деб буюрган. (Муззаммил сураси, 20-оят)

1. Биз Аллоҳнинг амрига бўйсуниш учун Қуръон ўқиймиз.

2. Суюкли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам тавсияларига амал қилиш учун Қуръон ўқиймиз.

3. Тўғри йўлдан адашиб кетмаслик учун Қуръон ўқиймиз.

4. Аллоҳга севимли банда бўлиш учун Қуръон ўқиймиз.

5. Фаришталар мартабасига етиш учун Қуръон ўқиймиз.

6. Қалбимиз покланиши учун Каломуллоҳни тиловат қиламиз. Ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: – Темир занглаганидек қалбни ҳам занг босади, – дедилар. Шунда саҳобалар сўрашди: – Ё Расулуллоҳ! Қалбнинг зангини қандай қилиб кетказиш мумкин? – Ўлимни кўп эслаш, Қуръон ўқиш билан.

7. Ғам-андуҳлардан халос бўлиш учун Қуръон ўқиймиз.

8. Қалбимиз хотиржам, юртимиз тинч бўлиши учун Қуръон ўқиймиз.

9. Қуръон бизга дунёда нур бўлади, охиратда сурур бағишлайди.

10. Ғофил бўлиб қолмаслик учун Қуръон ўқиймиз.

11. Тоғдек улкан савобларга эришиш учун Қуръон ўқиймиз.

12. Мўминларнинг энг яхшиси бўлиш учун Қуръон ўқиймиз.

13. Қўлида мол-дунё бор одам бойлиги билан севинади. Мансабдор киши обрў-эътибори билан қувонади. Қуръон ўқиган инсон эса Аллоҳнинг Каломига ошно бўлгани учун боши осмонга етади. Фақат дунёда эмас, охиратда ҳам бахтли бўлади.

14. Бизга яхшилик эшиклари очилиши учун Қуръон ўқиймиз. Қуръон ўқинг, йўлингиз равон, толеингиз баланд бўлади. Қуръон ўқинг, кўнглингиз хотиржам бўлади, дилингиз ёришади.

15. Хонадонимиз нурга тўлиши учун Қуръон ўқиймиз.

16. Кексаликда ночор аҳволда қолмаслик учун Қуръон ўқиймиз.

17. Дажжол фитнасидан сақланиш учун Қуръон ўқиймиз. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Ким Каҳф сураси аввалидан ўн оят ёдласа, дажжол фитнасидан сақланади.

18. Меҳрибон ота-онамиз Аллоҳнинг марҳаматига эришишлари учун Қуръон ўқиймиз.

19. Қабр азобидан халос бўлиш учун Қуръон ўқиймиз. Ҳадиси шарифда: “Таборак сураси бандани қабр азобидан сақлайди”, деб марҳамат қилинган.

20. Қиёматда шафоатга эришиш учун Қуръон ўқиймиз.

21. Жаннатдаги мартабамиз баланд бўлиши учун Каломуллоҳни тиловат қиламиз.

22. Биз мўмин-мусулмонлар ҳар бир эзгу ишни Аллоҳ розилиги учун қиламиз. Қуръон ўқишдан асосий мақсадимиз ҳам шу – Аллоҳ розилигига эришиш.

«Қуръон — қалблар шифоси» китоби асосида тайёрланди.

Мавзуга оид мақолалар
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Дуо ибодатнинг илигидир,, ndash деганлар. Термизий ривояти. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Албатта, Роббингиз хаёли ва давоми...

41309 17:00 / 01.12.2022
Коинотда, атрофимизда, тарихда ва ҳатто ўз нафсимизда кечадиган баъзи бир ҳолатлар, ўзгаришлар борки, бизларнинг кейинги аҳволимиздан огоҳлантиради. Ушбу давоми...

4287 09:00 / 31.07.2022
Мафия етакчиларидан бири қўл остида ишлайдиган бухгалтерининг ўғрилигини, у йиллар давомида ўзи фаолият юритаётган фирма пулларидан ўмараётганини, ўғирланган давоми...

3766 14:01 / 05.06.2022
Ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобалар розияллоҳу анҳумдан келган хабарлар асосида қабр азобига ndash ким шунга лойиқ бўлса ndash ва унда Мункар ва давоми...

4714 14:00 / 21.03.2021