1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларига

21:46 / 13.08.2020 2198 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Саодат асрини соғинган кўнгил
Бугун илмингиздан нажот излайди.
Асарларингизни суртгудай кўзга,
Исмингизга соме, суюб-сизлайди. 

Ҳар бир асар Ислом оламин мулки,
Буюк бир неъматки, бетакрор ҳикмат.
Эзгуликка чорлов, иймонга чорлов,
Фирдавс оламига етакловчи «хат». 

Надоматли дунё, армонли дунё,
Сўзу суҳбатингиз ололмадик, рост.
Хотирот китоблар... Улар сўйлаюр,
Шахсингизки танҳо –чин муслимга хос. 

Ҳазрат Пайғамбарга муносиб ворис,
Сиз Ҳақнинг халқимга ноёб туҳфаси.
Ёзиб улгурдингиз, биз ўқиёлмай,
Ҳайрат уммонига ғарқобмиз баси. 

Устоз, Сизни суйган, соғинган бисёр,
Биз ҳам ўшал сафда, дуогўй бугун. Илло,
Беҳишт дийдор маскани бўлсин,
Шунда дилимизда қолмагай тугун.

Салима Умарова, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси

Мавзуга оид мақолалар
Фарзандларга тарбия энг аввало оилада, отаона томонидан берилади. Кейинроқ эса уларга устозлар ёрдамчи бўлишади. Фарзанд тарбиясида устозларнинг қандай бурч ва давоми...

2713 10:45 / 06.03.2020
Мерос илмида ишлатиладиган қоидага биноан, меросга қолган молни тақсимлашда аввал фарз эгаларининг ҳақлари берилади. Сўнгра асабаларга берилади. Чунки давоми...

2016 10:08 / 18.11.2019
Хаворижлардан бири Ҳасан Басрийнинг мажлисига келар, ёмон гаплар ёки қилиқлар билан беодоблик қилиб, мажлис аҳлига озор етказар эди. Одамлар Ҳасан Басрийга .Эй давоми...

1760 07:10 / 11.07.2019
Жоҳилий арабларда .зиҳор, деб номланган ҳукм бор эди. Унга кўра, ким ўз хотинига .Сен мен учун онамнинг бели кабисан,, деса, унга хотини худди онасидек бўлиб қолади, давоми...

3191 07:00 / 21.11.2018
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021