1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

«Бисмиллаҳ»нинг фазилати

08:08 / 14.08.2020 1980 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир аёл ҳар бир қилган ишини, ҳар бир айтган сўзини «бисмиллаҳ» билан бошлар эди. Бу эса аёлнинг мунофиқ эрининг ғашига тегарди. Бир куни эри уни хижолат қилишни кўнглига тугди-да, аёлига ҳамён бериб, уни эҳтиёт қилиб олиб қўйишни тайинлади. Аёл ҳамённи олиб, «Бисмиллаҳ» деб, бир жойга беркитиб қўйди. Эри эса ­ҳамён беркитилган жойни кўриб олиб, хотинига кўрсатмай ҳамённи олиб, ичидаги нарсаларни қудуққа ташлаб юборди. Эртаси куни у аёлидан ҳамённи топиб беришни талаб қилди. Аёл ҳамённи қўйган жойига келиб, «Бисмиллаҳир роҳманир роҳим» деб, ўша жойдан ҳамённи олмоқчи бўлди. Шунда Аллоҳ таоло Жаброил алайҳиссаломга ҳамённи жойига қайтаришни амр қилди. Аёл ҳамённи олиш учун қўлини узатиб, уни ўз жойидан топди. Ҳангу манг бўлиб қолган эр Аллоҳ таолога тавба қилди.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Кунларнинг бирида Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳузурларига бир аёл келди. У норози оҳангда деди .Менинг акам вафот этди, ундан олти юз дирҳам мерос қолди, давоми...

5437 21:10 / 24.02.2019
Аҳмад ибн Абу Ҳаворийдан ривоят қилинади .Абу Сулаймон Доронийга .Рукн билан Мақом Ҳарамдаги жой номлари ўртасида Аллоҳ таолодан таом, шароб, либос, хушбўй ва давоми...

5061 07:30 / 09.03.2019
Илоҳий каломда бир сўзки қутлуғ,Фаришталар ундан ўтмас ҳаёда.Онадан афзалроқ, отадан улуғРасулуллоҳ деган зот бор дунёда.Ўтганлар ўтдилар, келганлар давоми...

2568 11:00 / 10.10.2021
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳ шогирдлари билан дарс қилиб ўтирган эдилар. Бир нодон келиб, Аҳмад ибн Ҳанбални сўкиниб, куракда турмайдиган сўзларни айтиб давоми...

2204 08:00 / 17.07.2020
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021