1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ҳаёт қандай бўлса унга ана шундай юзлангин!

11:05 / 19.08.2020 2664 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Дунёнинг ҳолати лаззатларга тўлган, қийинчиликлари кўп, маюс қиёфали, бўлиб, сен унда машаққат узра яшайсан. Ота ёки хотин ёки дўст ёки аслзодалик ёки маскан ёки вазифанг бўлса ҳам албатта, у билан бирга дилни хира қилиб гоҳида ёмонлик етказувчи нарса ҳам бўлиб туради. Шундай экан сен ундаги қайноқ ёмонликни совуқ яхшилик билан ўчиргин, шунда бошдан-оёқ нажот топасан. Билгингки, жароҳатларга ҳам қасос бор.
Аллоҳ ушбу дунёга икки зиддият, икки турлилик, икки тоифалик, икки фикрлилик, яхши – ёмон, ислоҳ – фасод, хурсандлик – хафалик жам бўлишини ирода қилиб хоҳлади. Кейин яхшиликларни барчаси, ислоҳлик, хурсандликни жаннатга танлади. Лекин ёмонликларни барчаси, фасод ва хафаликни дўзахда тўплади.

Ҳадису шарифда: «Дунё ва ундаги нарса лаънатлангандир фақатгина Аллоҳнинг зикри ва уни ўрнидаги нарса, олим ва таълим олувчилар ундай эмас», деб айтилган. Сен воқеъликда яшагин, ҳаёл отига миниб олма, идеал ҳаётни ўзингда яратиб қил. Дунё қандай бўлса ўшандай юзлан! Унда яшаш учун ва ватан тутиш учун нафсингни бўйсунтир. Дўстинг ҳам сенга нисбатан вафодор бўлавермайди. Иш доим ҳам мукаммал бўлавермайди. Чунки мусаффолик, камолот, мукаммаллик бу дунё шаъни ҳам сифати ҳам эмасдир. Хотининг ҳам тўла маънода сени ўша мукаммаллик сари элтмайди.

Ҳадисда: «Мўъмин мўъмина хотинни жеркимайди. Агар аёлидаги бирор хулқини ёмон кўрса эҳтимол бошқа хулқини яхши кўриб қолади», дейилган. Шундоқ экан жипслашиб, яқинлашиб, кечиримли ва авфли бўлиб, осон бўлганини олиб қийин бўлганини тарк қилиб, гоҳида кўзни юмиб, қадамни тўғри йўлга йўналтириб аҳён-аҳёнда баъзи ишларга бепарво бўлишга тўғри келади.

Балоланганлардан ибрат ол!

Ўнгга ва чапга қарагинчи фақат балоланган ва жабрланганларни кўрасан. Ҳар ҳовлида йиғловчилар ва ҳар юзда кўз ёши бўлади. Қанчадан-қанча мусибатланганлар ва қанчадан-қанча сабр қилувчилар ҳам бор. Фақат сен ўзинг мусибатланган киши эмассан. Балки бошқаларга нисбатан сени мусибатга дучор бўлишинг оздир. Қанчадан-қанча касаллар борки, улар йиғлаб каравотга михланиб қолган. Ўнг ёки чап томонига ағдарила олади холос. Оғриқдан инграйди, касалликдан овозини борича бақиради. Қанчадан-қанча маҳбузлар бор, йиллар ўтган бўлсада қуёшни кўзи билан кўрмаган. Зиндонидан бошқа нарса кўрмаган. Қанчадан қанча эркагу аёллар борки, улар гуллаган, яшнаган ёшлик пайтларида жигар-гўшаларидан ажраган. Қанчадан-қанча жабрдийда, қарзга ботиб қолган, мусибатга дучор бўлган ва балоланган кишилар бор.

Демак ана шундай кишилар билан азиз бўлиб, яқиний илм билан англамоқ керакки, бу ҳаёт мўминни қамоқхонаси, хафалик ва машаққат диёридир. Қасрлар яроқсиз, ишкомлар ҳувиллаб қолган ҳолатдадир. Қачондир иттифоқлик жипслашган, бадан офиятда, мол-дунё тўла-тўкис бола-чақа бисёр пайтлар ҳам бўлади. Озгина кун ўтадики, камбағаллик, ўлим, фироқ, касаллик содир бўлади. «Уларни қандай (ҳалок) қилганимиз ҳам сизларга аниқ маълум эди. Биз сизлар учун (қанчадан-қанча) мисоллар келтирган эдик». (Иброҳим сураси, 45-оят). Сен ўзингга худди туя тош устига чўкиб ватан қилганидек ватан қилиб ол. Бу соҳада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам энг яхши эргашилувчи намунадирлар. У зотнинг бошларига учоқ чавақ ташлаб юборилди, оёқлари қонатилди, юзлари ёриб юборилди, дараларига қамал қилиб қўйилганидан дарахт баргларини еб кун ўтказдилар, ўзлари туғилиб ўсган Маккадан ҳайдаб чиқарилдилар, олди тишлари синдирилди, энг маҳбуб хотинлари Оишаи сиддиқа зинода айбланди, саҳобаларидан етмиштаси қатл этилди, ўғилларидан айрилдилар, кўпгина қизлари ҳаётликларидаёқ оламдан ўтди, очликдан қоринларига тош боғлаб юрдилар. У зотни ўзларини шоир, сеҳргар, коҳин, жинни, каззоб деб айбландилар. Аллоҳ буларни барчасидан сақлади. Булар бир бало ва синов бўлиб, ундан қутулиш чорасиздир. Бу зотдан олдин Закариё қатл этилиб Яҳё эса сўйилиб, Мусо алайҳиссалом юртларидан қувғин қилиндилар, Иброҳим Халилуллоҳ оловга ташланди, уммат мана шу тарзда давом этди. Умар розияллоҳу анҳу қонга белаб ўлдирилди. Усмон розияллоҳу анҳуга суиқасд уюштирилди. Али розияллоҳу анҳуга найза урилди. Умматни кўпгина кўзга кўринган олимлари қийноққа солиб зиндонга ташланган. «(Эй мўминлар), сизлардан илгари ўтган зотлар мисоли ибрати сизларга келмай туриб жаннатга киришни ўйладингизми? Уларга бало ва мусибатлар (устма-уст) келиб, шундай ларзага тушган эдиларки». (Бақара сураси, 214-оят)

Islom.uz портали таҳририяти


Мавзуга оид мақолалар
Абдуллоҳ ибн Фараж айтади .Бир киши тушида Довуд Тоийни Ҳиро саҳросида юрганини кўриб, .Бу ерда нима қилиб юрибсиз, деб сўрабди. У .Ҳозиргина қамоқдан чиқдим,, деб давоми...

3506 08:00 / 25.04.2020
Рамазонда бедор бўлиб ўқиладиган намоз .Таровеҳ, деб номланиши ҳаммага маълум. Таровеҳ ndash роҳат, истироҳат маъносидадир. Чунки мазкур намоз истироҳат давоми...

2429 11:30 / 23.04.2020
Бир киши Мадинада бир уй қурди. Уйни қуриб бўлганида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу унинг уйи олдидан ўтиб қолдилар. Бояги одам уйининг эшиги олдида туриб, .Эй Абу давоми...

3401 07:10 / 28.06.2019
Рамазонда ифторлик ва саҳарлик дастурхонини таомлар билан безаш аёлу қизларимиз, опасингил ва келинларимизнинг юмушлари сирасига киради. Аслида бу ой кам таом давоми...

4168 12:00 / 25.05.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021