1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Самарқанд вилоятида энг катта масжид барпо этилди

10:02 / 23.08.2020 2488 pdf Ўқиш режими + -

Аллоҳ таолонинг марҳамати ила яқин кунларда юртимиздаги масжидлар сони яна биттага кўпаяди. Самарқанд вилояти Ургут туманида катта ва кўркам қилиб қурилган масжидда айни кунларда сўнгги пардозлаш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда кun.uz мухбири хабар берди.

Ургут тумани бош имом хатиби ноиби Ҳусниддин Ибрагимовнинг маълум қилишича, ушбу масжид хонақоҳи 55х45 метр ўлчамда қурилган бўлиб, хонақоҳнинг икки четида 18х45 метр ўлчамда айвон ҳам тушган. Масжид хонақоҳи ўртасидаги гумбазнинг баландлиги 36 метр, масжид четида жойлашган тўртта миноранинг ҳар бири 40 метрдан баландроқ.

Масжидда бир вақтнинг ўзида 10 мингга яқин одам сиғиши мумкин. Масжид ҳовлисида намозхонлар учун барча шароитлар муҳайё қилинган замонавий таҳоратхона ҳамда ходимлар учун икки қаватли маъмурий бино қурилган. Атроф ободонлаштирилиб, манзарали дарахтлар ва гуллар экилган.

«Ушбу масжид Ургут халқига ажойиб туҳфа бўлди. Бугун масжидда сўнгги пардозлаш ишлари бажарилмоқда. Мусулмонлар идораси ва Диний қўмита билан маслаҳатлашган ҳолда, уларнинг рухсати билан масжиднинг очилиш маросимини ўтказамиз. Масжидга ҳали ном берилмаган. Маслаҳатлашиб, унга ном қўйилади», дейди Ҳусниддин Ибрагимов домла.

Маълумот учун, Ургутда қурилган бу масжид Самарқанд вилоятидаги энг катта масжид бўлади.

Ғайрат Йўлдош тайёрлади

Манба
Kun.uz
Мавзуга оид мақолалар
Макка шаҳридаги Ҳаж амалини адо этиш учун борган зиёратчиларимиз ўзлари истиқомат қилаётган меҳмонхоналарда ҳозирланган шароитлардан мамнун бўлишмоқда. Ушбу давоми...

1942 19:09 / 08.06.2023
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуси билан муборак Рамазон ойидаги хатми Қуръон тадбирларида иштирок давоми...

2268 13:50 / 28.02.2024
Икки муқаддас масжид бош бошқармасининг 40 нафар мутахассисидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари ҳажга тайёргарлик жараёнида кисва Каъбапўшнинг пастки қисмини уч давоми...

2200 13:00 / 05.07.2021
2023 йил 10 декабрь якшанба куни Баҳрайн Марказий банки томонидан ташкил этилган AAOIFIIsDB 18йиллик Ислом банк иши ва молиясига бағишланган анжуманда маълум қилинган. Бу давоми...

1631 12:58 / 14.12.2023
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021