1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Aраб тилидаги энг заиф ҳарф

15:01 / 31.08.2020 4182 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир доктор айтади: «Бир куни шайхлардан бири менга: «Сиз араб тили бўйича докторлик унвонини олганмисиз», деб сўради.

Мен ҳа, деб жавоб бердим.

Яхши, ундай бўлса бир савол бераман. Aраб тилидаги энг заиф ҳарф қайси, деди.

Тўғриси мен учун кутилмаган савол бўлди. Лекин жавоб бермаслик бефойда эди.

Мен: «Ҳамс ҳарфларидан бири бўлиши мумкин, мисол учун син (с) ёки мад (алиф, вов ва йо) ҳарфларидан бири бўлиши мумкин. Чунки бу ҳарфлар фақат ҳавонинг ўзи билан чиқади», дедим.

У устозлардек кулиб қўйди ва: «Нотўғри, доктор соҳиб», деди.

Мен эса ўқувчидек қизиқиш билан: «Бундай бўлмаса, у қайси ҳарф экан, шайх? Сиздан ўрганиб оламизда», дедим.

У: «Араб тилидаги энг заиф ҳарф бу «фа» ҳарфи деди. Шунинг учун ҳам Aллоҳ субҳанаҳу ва таоло бизни ота-онамизга оқ бўлишдан қайтаришдан шу ҳарфни ихтиёр қилиб олган.

Aллоҳ таоло айтади: «Уларга «уфф» дема». (Исро сураси, 23-оят)», деди.

Шундан сўнг манбааларга мурожаат қилдим ва ҳижо (алифбо) ҳарфлари орасида ҳақиқатан кучли ва заифлари борлиги ҳақида маълумотга эга бўлдим. Улар орасида энг кучлиси бу «То» ҳарфи экан. Чунки бу ҳарфда заифлик сифатларидан бирортаси йўқ экан (ҳамс, рахова, лийн ва ҳоказо каби)

Aлифбо ҳарфлари орасида энг заифи ҳақиқатан «фа» ҳарфи экан. Чунки унда қувват сифатларидан бирортаси йўқ экан. (жаҳр, шадда, итбоқ ва ҳоказо каби)

Қуръоннинг мўъжизаларидан бири шуки, алифбо ҳарфлари ичида энг заифи ота-онамизга юрагимиз сиқилиб ёки жирканиб «уфф» дейишдан бизни қайтариш учун ишлатилган экан. Aллоҳ азза ва жалла бизни ота-онамизга энг заиф ҳарфни ишлатишимиздан ҳам қайтарди, энди кучли ва қўпол ҳарфларни ишлатиш қандоқ бўларкин?!

Ота-онага оқ бўлиш ботқоғига ботиб қолмаслик учун фарзандларимизни огоҳлантирайлик.

Нега Қуръони карим инсон хулқ-атворининг энг олий намунаси ҳисобланади?

Чунки Қуръон:

- овозимизни тартибга солади - «овозингни пасайтир» (Луқмон сураси, 19-оят);

- юришимизни тартибга солади - «ер юзида кибр-ҳаво ила юрма» (Луқмон сураси, 18-оят);

- кўз қарашларимизни тартибга солади - «Ҳаёти дунё зийнатини хоҳлаб, улардан икки кўзингни бурма» (Каҳф сураси, 28-оят);

- эшитишимизни тартибга солади - «Жосуслик қилманглар» (Ҳужурот сураси, 12-оят);

- таомимизни тартибга солади - «Еб-ичинг ва исроф қилманг» (Аъроф сураси, 31-оят);

- гап-сўзларимизни тартибга солади - «одамларга яхши гаплар айтинг» (Бақара сураси, 83-оят);

- ўтиришларимизни тартибга солади -  «Баъзиларингиз баъзиларингизни ғийбат қилманглар» (Ҳужурот сураси, 12-оят);

- нафсларимизни тартибга солади - «Бир қавм бошқасини масхара қилмасин» (Ҳужурот сураси, 11-оят);

- фикрларимизни тартибга солади - "баъзи гумонлар гуноҳдир" (Ҳужурот, 12);

- гувоҳликларимизни тартибга солади - «Ўзинг билмаган нарсага эргашма!» (Исро сураси, 36-оят);

- бизга авф ва кечиришни ўргатади - «Ким афв этиб ислоҳ қилса, унинг ажри Аллоҳнинг зиммасидадир» (Шууро сураси, 40-оят);

Қуръон ҳаётимизни тартибга солишга, бахтли ҳаёт сари етаклашга кафилдир.

«Иймон келтирганлар ва Аллоҳнинг зикри ила қалблари ором топганлар. Аё, Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топмасми?» (Раъд сураси, 28-оят).

Quran.uz телеграм каналидан олинди.

Мавзуга оид мақолалар
Ҳасан Басрий роҳиматуллоҳи алайҳ отаонага яхшилик қилишни шундай тушунтирган эканлар .Отаонага яхшилик қилиш ndash қўлингдаги молмулкни улар учун сарфлаш, гуноҳ давоми...

2969 11:24 / 17.06.2019
Ҳаммага маълумки, Аллоҳнинг охирги ва мукаммал дини Ислом инсониятни икки дунё саодатига бошлаш учун юборилгандир. Бу дин барча замонлар ва маконлар учун давоми...

3629 17:00 / 27.06.2019
75 ndash .Аллоҳнинг Китобида қонқариндошлар бирбирларига меросхўр бўлишга ҳақдорроқдирлар. Албатта, Аллоҳ ҳамма нарсани билгувчидир.Анфол сураси75 давоми...

4326 10:33 / 18.04.2017
Мозийга қайтиб, унга бир назар солсак. Фақиҳ уламолардан бири Али ибн Абу Зиё Нуриддин ашШабромаллисий алҚоҳирий ҳазратлари 997 ҳижрий, 1589 мелодий санада давоми...

7242 10:11 / 14.12.2018
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021