1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Шайх Саъид Муҳаммад Нурнинг ҳаёти

11:03 / 08.09.2020 2189 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шайх Саъид Муҳаммад Нур раҳимаҳуллоҳ Қоҳиранинг Шубра маҳалласида таваллуд топган. У Шайх Муҳаммад Барбарий раҳимаҳуллоҳ қироати ёзилган камсонли пластинкаларини тинглашни ёқтирар ва қироат борасида унга тақлид қилар эди.

Профессор Маҳмуд Саъданий «Алҳанус-само» (Само оҳанглари) китобидаги «Ўрмондан келган бир овоз» деган сарлавҳа остида жумладан, қуйидагиларни ёзади: «Хозиндора» масжидида буғдой ранг бир йигит бор бўлиб, Қуръони Каримни турли тариқлар билан ўзгача услубда тиловат қилар эди. Унинг қироати кўзларни ёшлатар, ҳатто умри бинога келиб кўз ёши нималигини билмаган кўзлар ҳам унинг қироатига дош бера олмай, шашқатор сув қуяр эди. Унинг исми Саъид Нур эди. Бу йигит фақат бир мартагина радиода тиловат қилган бўлса-да, радиода фаолият юритаётган баъзи қорилардан машҳурроқ эди. Шайх Саъид Муҳаммад Нур раҳимаҳуллоҳ шуҳратининг сири шунда эдики, у киши ҳаммага маълум бўлган қироатларга ўхшамаган услубда тиловат қилар эди» .

Кейинчалик Шайх Саъид Муҳаммад Нур раҳимаҳуллоҳ ҳаж ибодатини амалга ошириш мақсадида Ҳижоз ўлкасига йўл олади. Бу муқаддас ўлкага етиб келиши билан Жиддадаги радиода тиловат қилиб, қироатларини овозли тасмаларга ёздиради. Мазкур радио 1949 йилда ташкил қилинган бўлиб, Саудия Арабистонидаги илк радио ҳисобланади.

Шайх Саъид Муҳаммад Нур раҳимаҳуллоҳ Марям, Тоҳо, Ҳадид ва Таквир сураларини тиловат қилиб, овозли тасмаларга ёздиради. Бу тасмалар кўплаб масъул шахслар томонидан илиқ кутиб олинди. Ҳатто Радио Бош Бошқармаси (ҳозирги ОАВ вазирлиги) Шайх Саъид Муҳаммад Нур раҳимаҳуллоҳнинг тасмаларини минглаб нусхаларда тайёрлаб, ҳаж учун келган вазирлар, президентлар ва радио соҳаси вакилларидан иборат меҳмонларга тарқатилди. Саудиянинг собиқ қироли Малик Абдулазиз Шайх Саъид Муҳаммад Нур раҳимаҳуллоҳнинг қироатини ёқтирар эди. Шунинг учун Саудия қироли Шайх Саъид Муҳаммад Нур раҳимаҳуллоҳга муқаддас диёрда қолишни таклиф қилган. Аммо Шайх Саъид Муҳаммад Нур раҳимаҳуллоҳ баъзи шароитларни инобатга олган ҳолда ўз узрини баён қилиб, таклифни рад этган.

Шайх Саъид Муҳаммад Нур 1960 йил июль ойида Мисрдан чиқиб, Қувайт давлатида истиқомат қила бошлади. Қувайт радиоси ташаббуси билан Қуръони Карим тиловати шайхнинг овозида тўлиқ ёзиб олинган. Бу қироат ҳар ҳафта радиода янграб турган. Минг афсуски, шайхнинг бу мероси бизгача етиб келмаган. Қувайтда рўй берган инқилоб натижасида радио архивига жиддий зарар етган бўлиб, жумладан шайх Саъид Муҳаммад Нур раҳимаҳуллоҳнинг тиловатлари ёзилган овозли тасмалар яроқсиз ҳолга келиб қолган.

Шайх Саъид Муҳаммад Нур раҳимаҳуллоҳ 1965 йил Қувайтда вафот этган. Бу ҳақда nquran.com сайти хабар берди. Шайх Саъид Муҳаммад Нур раҳимаҳуллоҳнинг фарзандлари оталари вафотидан сўнг юздан зиёд овозли тасмаларга ёзилган тиловатларини Жидда радиосига топширадилар. Ҳозирда бу тасмалар радио архивида сақланмоқда. Мазкур тасмалар Мисрдаги «Хозиндора» масжидида ёзиб олинган бўлиб, 50 йиллик тарихга эга.

Quran.uz каналидан олинди

Мавзуга оид мақолалар
Бу шундай имтиҳонки, мукофоти мутлақо жаннатдир.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси қудсийда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ давоми...

3500 17:00 / 13.07.2019
Аллоҳ таоло ҳар кимнинг тақдирини ҳар хил яратган. Кимдир отаона қарамоғида улғайса, яна кимдир оила бошлиқларисиз вояга етади. Бундай ҳолда асло ўксимаслик давоми...

2884 11:32 / 07.12.2021
ибратли ҳикояБир ёш йигит, бир гуруҳ ноқобил дўстларга илакишиб қолади. Кейин улар билан саёҳатга чиқади. Шундай саёҳатларнинг бирида бу йигит бир қиз билан давоми...

7182 19:05 / 07.12.2019
Ўлимни эслаш ҳақида салафи солиҳларимиз ҳам жуда кўп ҳикматли гапларни айтганлар.Умар ибн Абдулазиз уламолардан баъзисига.Менга ваъз қилинг,, деди..Сен ўладиган давоми...

5986 21:09 / 02.12.2018
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021