1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Одамларга сув ташиган подшоҳ

08:00 / 18.09.2020 2158 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бани Исроилда бир обид киши бор эди. Унинг жундан тўқилган жуббаси билан одамларга сув ташийдиган мешидан бошқа нарсаси йўқ эди. Ўлими яқинлашгач, у шогирдларига шундай деди: «Бу дунёда устимдаги жубба билан эртанги кун – Қиёмат кунига ўзим билан олиб кета олмайдиган мешимни қолдириб кетяпман. Вафот этганимдан кейин уларни фалончи подшоҳга олиб бориб беринглар. У дунёсига қўшиб, буни ҳам ортиб олсин». Обид вафот этгач, подшоҳга унинг гапларини етказишди. Подшоҳ: «Бу обид шу биргина кийим билан мешни у дунёга кўтариб кета олмабди, мен бўлса шунча мол-дунё тўплабман», деди-да, мешкобнинг гапидан таъсирланиб, унинг жуббасини кийди, мешни олди-да, подшоҳликдан воз кечиб, бир умр одамларга сув ташиб юрди.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Мавзуга оид мақолалар
Ушбу ва бу ерда айтилмаган яна бошқа омилларни эътиборга олган ҳолда фиқҳ илмини ўрганиш, ўтган буюк фақиҳларимиз қолдирган улкан илмий меросдан унумли давоми...

2206 15:07 / 22.06.2019
Одамлар сени сен ҳақингда ўйлаган нарсалари асосида мадҳ қиладилар. Сен нафсингни ўзинг билган нарса асосида мазаммат қил.Ибн Атоуллоҳ Сакандарий раҳматуллоҳи давоми...

6100 08:40 / 03.07.2019
Абдуллоҳ ибн Робиъадан ривоят қилинади .Атаба ибн Фарқад Абдуллоҳга .Эй Абдуллоҳ, биродарингнинг ўғлига гапириб қўймайсанми, менинг ишимга ёрдам берсин,, деди ўз давоми...

2839 08:04 / 29.03.2020
.Ёлғон, сўзи араб тилида .кизб, дейилади ва луғатда ростнинг тескарисини англатади.Уламолар ёлғонни қуйидагича таърифлайдиларЖуржоний .Ёлғон ndash хабарнинг давоми...

2824 09:45 / 22.10.2018
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021