1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Шахсият

Мазлумнинг золимдан ўч олиши

05:00 / 03.03.2017 3657 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бу зотга: «Ўзингни ўзинг ҳимоя қил, ўзингга ўзинг нусрат бер», – дедилар».

Яъни ўзингни хорлатиб қўйма. Ўзингни эркин тут, зулмга ташлаб қўйма, деган эканлар.


Оишадан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжалари Фотимани Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига юборишди. У изн сўради. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша розияллоҳу анҳо билан унинг мирти(ёпинчиғи)га ўраниб ўтирган эдилар. Фотимага изн бердилар. У кириб:

«Мени завжаларингиз Абу Куҳофанинг қизи билан улар ўртасида адолат қилишингизни сўраб юборишди», – деди.

«Қизгинам! Мен яхши кўрган нарсани яхши кўрасанми?» – дедилар.

«Ҳа», – деди.

«Унда, мана буни яхши кўргин!» – дедилар.

У чиқиб, уларга айтиб берди. Улар:

«Сен ҳожатимизни чиқармадинг. Яна қайтиб бор», – дейишди.

«Аллоҳга қасам! Ул зотга унинг ҳақида ҳеч қачон гапирмайман», – деди.

Сўнг улар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжаси Зайнабни юборишди. У келиб, киришга изн сўради ва у зот изн бердилар. У ҳам ўша гапни айтди. Сўнг Зайнаб мени айблай бошлади.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менга изн берармиканлар, деб интизор бўлиб турдим. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менинг ўч олишимдан хафа бўлмасликларини билишим билан дарҳол Зайнабни айблай бошладим. Бирпасда уни жимитиб, ғалаба қилдим.

Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам табассум қилдилар ва «Бу, Абу Бакрнинг қизи-да!» – дедилар».

Шарҳ: Ушбу ҳадисдаги оналаримиз талаб қилаётган адолат саҳобаларнинг Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга қиладиган ҳадялари ҳақида эканини билдириб қўйишимиз лозим. Саҳобаи киромлар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Оиша онамиз уйига келишларини пойлаб туриб ҳадяларини ўша ерда тақдим қилар эдилар. Бу ҳолат бош-қа оналаримизга унча ёқмаган ва ушбу ривоятдаги ҳодисалар бўлиб ўтган.

Бу ривоятда оддий ва табиий бир ҳолат кузатилмоқда. Оналаримиз улуғ зотлар бўлишлари билан бирга, бутун ислом уммати фарзандларининг оналари, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжаи мутоҳҳаралари бўлишлари билан бирга ҳамма каби оддий инсон бўлганлар, инсоний ҳолатларини тарк қилмаган пайтлари ҳам бўлган экан.

Ислом воқеълиги шундай. У инсондан фаришта бўлишни талаб қилмайди. Фаришталар алоҳида бир махлуқдирлар. Уларнинг яратилиш ҳикмати ҳам алоҳида.

Инсон эса, инсонлигида туриб, Аллоҳ таолога ибодат қилиши керак. Унинг фазли ҳам шунда. Агар инсонийлик табиатидан чиқадиган бўлса, бунинг қизиғи қолмайди.

Шунинг учун, мазкур буюк зотларда–Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жуфти ҳалоллари, мўминларнинг оналарида ҳам оддий, инсоний ҳолатлар кузатилган экан.

Ҳаммамизга маълумки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аёллари ўртасида адолат қилар эдилар. Ҳаммаларига моддий жиҳатдан бир хил қарар эдилар ва: «Эй Роббим, бу менинг адолатим, қўлимдан келганини, ўзим молик бўлган, эга бўлганимни қиляпман, лекин мен эга бўлмаган нарсада Ўзинг мени кечиргин», дердилар.

Эга бўлинмаган нарса қалбнинг иши эди. Қалбларида кўпроқ Оиша онамиз розияллоҳу анҳога мойиллик бор эди. Буни ҳамма билар эди.

Ушбу ривоятда айтилишича, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша онамиз розияллоҳу анҳо билан ўтирган пайтларида бошқа оналаримиз ўзларига ҳам Оиша онамизга бўлгани каби муносабат бўлишини истаб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг севимли қизлари Фотима онамизни элчи қилиб юборишган экан. «Отангизга айтинг, Оишага қилаётган муносабатларини бизга ҳам қилсинлар», деб илтимос қилишган экан.

Фотима розияллоҳу анҳо бориб, бу гапни айтсалар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мен яхши кўрадиган нарсани сен ҳам яхши кўрадиган бўлсанг, Оишанинг олдида бундай гапни гапирмагин», дебдилар. Бу ҳам Оиша онамиз розияллоҳу анҳонинг фазлларини, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида олий мақомга эга бўлганларини кўрсатади.

Фотима онамиз ниҳоятда закия бўлганлар, ғоятда ўткир зеҳнли зот бўлганлар, шунинг учун ҳолатни дарҳол тушуниб, орқага қайтибдилар. Оналаримиз эса, жавобдан қониқмай, у зотни яна боришга ундасалар, бундан буён бундай гапни асло гапирмасликка қасам ичибдилар.

Шундан сўнг оналаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига Зайнаб онамизни юборишибди. Зайнаб онамиз келиб, муддаони айтган пайтларида икковлари орасида одатда кундошлар орасида бўладиган тортишув ҳам бўлган экан.

Бу тортишувда Оиша онамиз ўзларига бўлган ҳужумдан ўзларини ҳимоя қилиб, ҳатто енгиб чиқибдилар. Буни кўрган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Абу Бакрнинг қизи-да» деган эканлар.

Демак, инсон ўз-ўзини, обрўсини, шаънини ҳимоя қилиши жоиз экан.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Саййор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Собит алБананий билан юриб борар эдим. У ёш болалар олдидан ўтаётиб уларга салом берди. Сўнгра .Анас розияллоҳу анҳу давоми...

3884 05:00 / 03.03.2017
Жамиятда олий маълумотли, олий даражали шахслар борки, барчалари институт ёки университетларда таҳсил олишган. Ҳеч ўйлаб кўрганмизми, биринчи университет давоми...

2563 15:30 / 24.12.2021
Араб тилида муомала қилиувчиларга хатари бор ҳар бир муомалага қимор дейилади. Бошқача қилиб айтганда ғолиб мағлубдан бирор нарса оладиган ҳар бир ўйинга қимор давоми...

10843 05:00 / 02.03.2017
Билинг Чиндан ҳам, улфатчилик чиройли хулқ мевасидир ва бўлиниш тарқалиш, ажралиш ёмон хулқ мевасидир, зеро чиройли хулқ ўзаро дўстлик ва келишувни вужудга давоми...

7542 05:00 / 03.03.2017
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021