1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Бу Аллоҳ таолонинг яратганидир!

11:02 / 23.10.2020 3180 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Пашша горизонтал, вертикал бўйлаб ҳар тарафга уча олади. У қайси тарафга учиш ҳақида сониянинг юздан бир улушида қарор қабул қилади.

Мева пашшаси сониясига 200 мартагача қанот қоқади. Шу боис уни тутиш қийин.

Пашша оёқларининг учи ёпишқоқ модда билан қопланган. Шу боис ойнага, шифтга ёпишиб тура олади.

Пашшанинг мускуллари бўлиб, улар қанотлар ва оёқларнинг ҳаракатланишига, бошни ҳар тарафга йўналтиришга хизмат қилади.

Пашшанинг мураккаб 2 та кўзи, ҳар бир кўзда 4000 тагача линза бўлиб, ҳар бир линза мия билан боғланган. Бу кўзлар ҳар тарафни кўра олади. Яъни, ҳар бир кўз тасвирни 180° бурчак остида кўриб, иккала кўз қўшилганда нарсаларни жами 360° бурчак остида кўриб, атрофни панорама шаклида кўради. Шу боис пашшанинг орқа тарафида қўлингизни қимирлатсангиз ҳам сезиб, учиб кетади.

Пашша бир сонияда 100 дан ортиқ кадрни кўра олади. Инсон эса бир сонияда 24 та кадрни кўради.

Аллоҳ таоло пашшани ана шундай қобилиятларга эга қилиб яратган. У Зот Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:

«Эй одамлар! Бир масал айтилмиш, бас, унга қулоқ солинг! Албатта, сизлар Аллоҳни қўйиб, топинаётган нарсаларингиз, агар барчалари бирлашсалар ҳам, битта пашша ярата олмаслар. Ва агар пашша улардан бирон нарсани тортиб олса, ундан ўшани қутқариб ололмаслар. Талаб қилувчи ҳам, талаб қилинган ҳам ожиз бўлди». (Бошқа катта жонзотларни қўйсинлар-у, энг кичик, энг ҳақир, энг аҳамиятсиз кўринган пашшани яратишга уриниб кўрсинлар. Ярата олмаслар. Хўш, энди бир дона пашшани ярата олмаган бутга қандай қилиб топиниш, сиғиниш, айтганини (агар айтолса,) қилиш мумкин? Асло мумкин эмас. Умуман ақлга, мантиққа тўғри келмайди. Пашша жуда заиф, ҳақир жон. Аммо, у сабаб бўлиб баъзи бир касалликларни ташиб келтирса, ҳаммаси тўпланиб, ҳаракат қилса ҳам, ўша касалликдан зарар кўраётганни ёки ўлаётганни қутқариб қололмайдилар. Буни ҳамма ҳаётда кўрган. «Талаб қилувчи ҳам, талаб қилинган ҳам ожиз бўлди». Яъни, Аллоҳдан ўзганинг ибодатини талаб қилувчи ҳам, ибодати талаб қилинган нарсалар ҳам ожиздирлар. Бирон нарса қўлларидан келмас.) (Ҳаж сураси, 73-оят)

Пашшани ўрганиш борасидаги тадқиқотларнинг адади бир неча мингдан ошиб кетган. Лекин шундай бўлса-да, инсоният пашшага ўхшаган қурилма ижод қилишдан ожизлигича қолмоқда.

Соҳа олимлари «Биз бу ажойиб жонзот ҳақида ҳали кўп нарса билмаймиз» дейишмоқда. Улар бу заиф махлуқнинг сирларидан воқиф бўлиш мақсадида кўплаб конференциялар ва семинарлар ўтказиб, якунида эса «Ҳеч бир инсон нафақат пашшага, балки, бирорта ҳашаротга ўхшаган қурилма ясай олмайди!» дея эътироф қилмоқдалар.

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
2015 йил 24 феврал куни Сидней университети томонидан олиб борилган янги тадқиқотда ғазаб юракнинг иш тизимларини йўқ қилиши ва ғазаб ҳужумидан кейинги икки соат давоми...

2329 14:57 / 11.09.2024
Майизни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яхши кўрар эдилар. Уни фитр садақаси сифатида беришга тавсия қилганлар.Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳу давоми...

13818 09:00 / 03.09.2021
Биронбир хавфхатар юзага келганда қушлар қандай ҳаракат қилади ва бошқа турдаги қушлар билан ўзаро қандай хабарлашади Табиатдаги таҳликаларни олдиндан тахмин давоми...

938 14:25 / 10.12.2025
Қуръони Каримда шундай марҳамат қилинган .У сизни оналарингиз қорнида уч зулмат ичида бир яратишдан кейин яна бошқа яратишга ўтказиб, аста яратади, Зумар давоми...

4221 17:05 / 11.09.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021