1447 йил 4 зулқаъда | 2026 йил 21 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Шахсият

Мўминлар ва уларнинг сифатлари

05:00 / 03.03.2017 5356 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Сенга ҳам, менга ҳам Аллоҳ тавфиқ берсин, азизим билгинки:

Мусулмон инсон қуйидагиларга иймон келтирмоғи лозим:

1-Албатта мўминлар-қалблари, ақллари ва тиллари билан Исломнинг барча ҳақиқатларига иймон келтириб, Аллоҳ уларга фарз этган вазифаларни адо этиб, Аллоҳнинг буйруқларини бажариб, қайтарганларидан қайтган мусулмонлардир. Улар ўзларидан содир бўлган гуноҳларга дарров тавба қилиб, гуноҳларини кечиришни сўраб, истиғфор айтадилар. Аллоҳга содиқ қоладилар ва ана шу ҳолда вафот этганлардир.

2-Албатта мўминларнинг энг афзаллари, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидир. Уларни Аллоҳ барча одамларга динни етказиш учун танлаб олган эди.

3-Албатта саҳобаларнинг энг афзаллари Абу Бакр, Умар, Усмон, Али ва Пайғамбар алайҳиссаломнинг аҳли байтларидир, Аллоҳ уларнинг барчасидан рози бўлсин. Уларга муҳаббат, уларни улуғлаш ва ҳақларига яхши дуо қилиш ҳар бир мусулмонга вожибдир.

4-Албатта амал қилувчи олимлар, энг афзал мўминлардандир. Улар пайғамбарларнинг илмига меросхўрдирлар. Агар улар илмни омонот билан етказсалар, илмларига амал қилсалар, беркитмасалар улуғ ажрга эга бўладилар. Шу билан бирга улар илмни беркитсалар, амал қилмасалар ёки бузсалар ҳисоблари қийин бўлади.

5-Албатта дин имомлари бўлган улуғ Ислом уламолари кўпдирлар. Суннатни сақлаб қолган ҳадис имомлари, Бухорий, Муслим, Термизий шулар жумласидандир. Фиқҳдаги мужтаҳид уламолар, Абу Ҳанифа, Молик, Шофеъий, Ибн Ҳанбал ва бошқалар каби инсоний ва табиий илмларнинг турли соҳаларида жуда кўп уламоларимиз бор.

6-Албатта мусулмоннинг иймони зиёда ёки нуқсонга учраб туради. Зиёда бўлганда ҳатто Аллоҳ фаришталарга мақташи даражасига етади. Нуқсонга учраганда мусулмон халокатга учраши мумкин.

7-Албатта иймон тоат-ибодат ила зиёда бўлади ва гуноҳ ҳамда исён ила нуқсонга учрайди.

8-Албатта гуноҳларни очиқ ва кўп қиладиган мусулмон фосиқ ёки осий деб номланади.

9-Албатта фисқ ва исёнга кўмилиш заифликка, ҳалокатга, душманларнинг таъмасига, Аллоҳнинг азобига ва охират азобига олиб боради. Бу иш мусулмонларнинг иззатига футур етказади ва кофирлардан мағлуб бўлишига сабаб бўлади.

10-Албатта мусулмон юртларда фосиқ ва осийларнинг кўплиги, уларнинг қилган ишлари Исломга қарши ҳужжат бўла олмайди.

11-Албатта Исломга нисбатан берилган халқлар, раҳбарлар ва бошлиқлар ким бўлишиларидан қатъий назар Аллоҳнинг китобига, Пайғамбар алайҳиссаломнинг суннатларига хилоф қилганлар Исломга қарши ҳужжат бўла олмайдилар.

12-Албатта Аллоҳнинг китоби ва Пайғамбар алайҳиссаломнинг суннатларига хилоф равишда, билиб-билмай, ростдир-ёлғондир ёки ёки макр-ҳийла учун Ислом ишоранинг кўтарганларнинг гап-сўзлари, фикр ва ишлари ким бўлишларидан қатъий назар Исломга қарши ҳужжат бўла олмайди.

13-Албатта Аллоҳнинг китобида ва унинг пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломнинг суннатларида келган равишдаги Ислом барча одамларга, мўминлару кофирларга, тоатлилару фосиқларга, ростдир, ёлғондир. Ислом шиорини кўтарганларга Аллоҳнинг ҳужжатидир. Етиб борувчи ҳужжатлар Аллоҳникидир.

14-Албатта Исломга нисбат берилганлардан кимдир унинг ҳақиқатларидан бир нарсани инкор қилса ёки пастга урса, уларга зиёда қилса ёки ғулувга кетса, бошқа ақийдалар, фикрлар, фалсафалар, ботил мафкуралар, Исломга қарши нарсалар билан аралаштирса ёки Аллоҳнинг китоби ва Пайғамбар алайҳиссаломнинг суннатларига очиқ хилоф нарса билан бузса, бу ишларни ғофил бўлмай қасддан, жоҳил бўлмай туриб, насиҳатга ҳам қулоқ солмай қилса, динини вайрон қилган бўлади. Исломдан чиқиб, ўзини куфрга ва ҳалокатга урган бўлади.

15-Албатта кимки, гуноҳ қилса, осий бўлса ёки куфр ишларидан бир иш қилсалар, зудлик билан Аллоҳга тавба қилишга шошилмоқлари лозим. Бу иш эса қуйидагилар билан юзага чиқади:

-Гуноҳ ишни бутунлай ташлаш.

-Қилган гуноҳга чин дилдан надомат қилиш.

-Аллоҳдан гуноҳга чин дилдан надомат қилиш.

-Гуноҳни қайта қилмасликка қатъий қарор қилиш.

-Агар гуноҳ бандалар ҳақига тожоввуз ила бўлса, ўша ҳуқуқ ва зулмларни ўрнига қайтариш

16-Албатта Аллоҳ ҳамма бандаларидан содиқ, сидқи дилдан бўлган тавбани қабул қилади. Ҳаттоки, ўз ҳақларига исроф-гуноҳ қилганларни ҳам. У ҳамма гуноҳларни мағфират қилади.

17-Албатта яхши амалларни кўп қилиш гуноҳ ва ёмонликларни ювади.

18-Албатта Аллоҳ бизни ўз раҳматидан номуд бўлмасликка буюрган. У мағфирати кенг зотдир. У гуноҳларни кечирувчи ва раҳимдил зотдир.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Баъзи инсонлар дин, иймонэътиқод тараққиётни, ишлаб чиқаришни орқага суради деб ўйлайдилар. Дин дунёга бўлган муҳаббатни қоралайди, уни қалбдан чиқариб ташлашга давоми...

4521 05:00 / 04.03.2017
Абдуллоҳ ибн Хубайбал Жуҳаний отасидан, у амакисидан ривоят қилади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг ҳузурига ғусл аломати бор ҳолда шодон давоми...

4777 05:00 / 03.03.2017
.Ғазаб, луғатда розиликнинг тескарисидир. Аслида, ғазаб шиддат ва қувват маъноларини англатади. Араблар қаттиқ харсангни .ғазба, дейишади. Ғазаб ҳам шундан давоми...

5652 23:54 / 28.04.2017
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга .Ё Расулуллоҳ Мушриклар зиддига Аллоҳга дуо қилинг,, ndash дейилди. .Мен лаънатчи қилиб давоми...

3540 05:00 / 03.03.2017
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151233 14:35 / 11.08.2021