1447 йил 4 зулқаъда | 2026 йил 21 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Христиан дини тарихига бир назар (учинчи мақола)

15:01 / 24.10.2020 2787 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Император Буюк Теадоси, 380-йилда христианликни ягона расмий эътиқод ҳолига олиб келади. Рим епископи, бошқаларга нисбатан зафар қучади ва Папа (Baba) унвонини олади. 476-йилда Рим империясининг сиёсий томондан инқирозга юз тутиши оқибатида Папа, фақатгина черковни эмас, бутун дунёнинг ҳокимига айланади. Римга қарши шарқий черковларига Византия патриклиги вакиллик қила бошлайди. Бундан ташқари Искандария ва Антакияда ҳам патриклар бор эди. Шарқда Арманий, Сурёний, Ҳабаш ва Қибтий черковлари миллий ва мустақил бир ҳолатга келиб бўлган эди.

Ғарбда Ирландия черков мустақил бир черков эди. IV-асрда Римга боғлиқ бўлган Визиготлар, V-асрда эса Болгарлар, Франклар христиан бўлганлар. Кейинчалик Англо-Саксонлар бир Рим миссионер ҳайъати воситасида христианликни қабул қилишган. VIII-асрда ортда қолган Европа ўлкаларининг христианлашуви бошланади. Олмон ва Скандинавия ўлкалари христианлашади. Саксонлар, VIII-асрда куч билан христианлаштирилади. Данимаркликлар ҳам IX-асрга келиб христиан мамлакатлари сафидан жой олади. Норвегия, Исландия ва Швециянинг христиан бўлиши 1000-йилларда тугатилади. Славянларнинг христианликка кириши, Рим билан Византия орасида рақобатга сабаб бўлган. Польша, Боҳемия, Моравия ва Болтиқ ўлкаларида Рим, Россия ва Болқон ўлкаларида Византия устунлик қилади.

Ғарбда христианлик сиёсий муносабатлар, миссионерлик ҳаракатлари ва баъзан эса куч билан ёйилган. Бу ёйилиш даври, XI-асрда Скандинавия ўлкаларининг христианлашуви билан тугаган.

Бу ишларнинг барчаси бўлиши билан бирга, бу ривожланишлар, ўзлари билан бир қатор ички мужодала ва тортишувларни ҳам олиб келган. Бу диний ва сиёсий мужодалалар, 1054-йилда қатъий бир бўлинишга йўл очиб берган. Рим черковига “католик” (оламшумул маъносида), Византия черковига эса “ортодокс” (аслига боғлиқ маъносида) деб ном берилган. Шунинг билан бирга Исломнинг ёйилишига қарши туркларга нисбатан салиб юришлари бошланади. Лекин салиб юришлари ҳам уларнинг бир жойга жам бўлишлари таъминлашга қодир бўла олмайди. Ораларидаги душманлик шу даражага етган эдики, салиб юришлари (1096-1204) асносида лотинларнинг Византияда қилган зулм ва ҳақсизликлари олдида ортодокслар, турк салласини “кардинал” (лотин-католик) кулоҳига алиштиришга тайёр ҳолга келган эди. 1453-йилда турклар, Византияга нуқта қўйди ва Истанбулдаги турли христиан жамоатларига, ҳеч ким қила олмас даражада енгиллик ва яхшиликларни кўрсатди.

Ғарбда Шарльман (Charlemagne), Папа ва епископларга нисбатан дунёвий, сиёсий ва бошқарувга оид ҳақ-ҳуқуқ (оторита) лар берди. Шундай қилиб черков ва давлат орасида ўрта асрларда каттагина қийинчиликларга сабаб бўлувчи танглик ва кескинлик бошлаб берилди. Фаластиндаги муқаддас тупроқларни мусулмонлар қўлидан қутқариш мақсади билан салиб юришларини бошлаб берган ва ўз таъсир кучини суистеъмол қилган Рим черкови, реформа-ислоҳот ҳаракатларига сабабчи бўлди.

(Тамом)

Иккинчи мақола

Islom.uz сайти

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мусулмонлар ўз динларини маҳкам тутган даврда, Қуръон ва Суннатга амал қилган пайтларида, ушбу ва шунга ўхшаш ҳадисларга ҳам яхши амал қилганлар. Бунинг натижаси давоми...

2392 11:00 / 07.03.2023
Ийсо билан Павелнинг таълимотларини фарқловчи учта хислат бордирки, уларни инкор қилиш инсониятнинг нажот топишига хавф солиши мумкин. Бу фарқлар аҳамиятига давоми...

2671 19:15 / 13.09.2019
Сиз муҳтарам азизлар дунёдаги энг пок ва покизаликка қаттиқ риоя қиладиган халқ вакили эканингиз билан фахрланиб юрасиз, албатта. Лекин ўша фахр боиси бўлган давоми...

2129 17:06 / 06.11.2020
Христианлар учун муқаддас саналган Тавротда Одам Атога ейиши ман қилинган дарахт илм ва маърифат дарахти эди. Аллоҳ инсонга илму маърифатни раво кўрмагани учун давоми...

5776 12:30 / 22.12.2018
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151232 14:35 / 11.08.2021