1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Хушхабар: Бўстонлиқ туманидаги «Сори эшон Абд-Али» жоме масжиди фойдаланишга топширилди

14:30 / 24.10.2020 1576 pdf Ўқиш режими + -

Бугун 24 октябрь куни Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги «Сори эшон Абд-Али» жоме масжидининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Тошкент вилояти вакиллиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайтадан қурилиб, халқимиз мўмин мусулмонлари учун фойдаланишга топширилган янги масжидининг хонақоси 200 ўринга мўлжалланган бўлиб, замонавий таҳоратхона ва барча қулайликларга эга бўлган хизмат хоналари бунёд этилди.

Маълумки, юртимизда туризмни ривожлантириш учун алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, Бўстонлиқ туманидаги янги қурилган масжидда муслималар учун ҳам алоҳида шинам намозхона фойдаланишга топширилди. Бундан ташқари имом-хатиб учун масжид ҳудудидан барча шароитларга эга бўлган 3 хонали хизмат уйи ҳам барпо этилди.

Янги масжиднинг очилиш маросимига Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Эшматбеков, Ўзбекистон мусулмонлари идораси масжидлар бўлими бошлиғи Муҳаммадназар домла Қаюмов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакиллиги в.б имом-хатиби Нурали домла Мавланов ва Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари Зокиржон Ҳидоятов ва туман ҳокими иштирок этишди.

Шунингдек, маросимга ташриф буюрган меҳмонларга шукрона дастурхони ёзилди.

Тадбирда масжид қурилишида жонбозлик кўрсатган барча саховатпешаларга миннатдорчилик билдирилди. Айниқса, марҳум устоз Хайрулла домла Турматов роҳимаҳуллоҳнинг янги масжидга қилган саъй-ҳаракатлари алоҳида эслаб ўтилди. Қози домланинг бу дунёда қилиб ўтган яхшиликларини Аллоҳ таоло мақбул айлаб, Ўзининг жаннатларига дохил қилсин.

Тадбир сўнгида Қуръони карим тиловати ўқилиб, ўтганларга бахшида этилди, янги масжид то қиёматга қадар мусулмонлар учун ибодатхона бўлишини яратгандан сўраб дуолар қилинди.


Манба
fitrat.uz
Мавзуга оид мақолалар
Устоз Ҳасанхон Яҳё Абдулмажиднинг телеграмдаги бот ёрдамчисини эътиборингизга ҳавола этамизУшбу бот Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид қорининг дарс ва суҳбатларини давоми...

2168 19:15 / 14.05.2022
Ҳаж ибодатини адо этиш учун Саудия Арабистонига қарийб 1 миллион 700 минг зиёратчи етиб келди. Бу ҳақда IslamNews´га таяниб Азон интернет нашри хабар берди.Сўнгги давоми...

4365 06:00 / 18.08.2018
Алҳамдулиллаҳ, юртимизда яна бир янги масжид бунёд этилади. Иншааллоҳ.Ўзининг узоқ бир тарихига эга бўлган Хоразм вилоятининг Тупроққалъа туманида янги масжид давоми...

3057 14:20 / 16.09.2020
Саудия Арабистони Подшоҳлиги таълим ва тарбия тизимида ҳар йили ўрта мактаб ўқувчилари томонидан хорижий давлатлар тақдимоти мусобақасини ўтказиш анъанага давоми...

3035 20:12 / 24.04.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021