1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Қанийди қавмим билса!

08:00 / 29.10.2020 1633 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир солиҳ зот ҳар куни Қуръони Каримдан ўн пора ўқишни одат қилиб олган эди. Бир куни Ёсин сурасини ўқиб ўтириб, «У ҳолда мен аниқ залолатда бўламан-ку!» деган оятни ўқиди-ю, жони узилди. Атрофдагилар ҳайрон бўлиб, «Бу одам солиҳ киши эди. Қандай қилиб унинг умри «У ҳолда мен аниқ залолатда бўламан-ку!» ояти билан ниҳояланди?» дейишди. Кейин бир киши уни тушида кўриб, «Аҳволинг қандай? Аллоҳ сенга қандай муомала қилди?» деб сўради. Солиҳ зот: «Мени дафн қилиб кетишгач, икки фаришта келиб, «Роббинг ким?» деб сўради. Уларга ўқиётган оятларимни давом эттириб, «Мен Роббингизга иймон келтирганман, менга қулоқ солинглар!» дедим. Шунда менга «Жаннатга кир!» дейишди. Мен эса «Қанийди Роббим мени мағфират қилиб, икром этилганлардан қилганини қавмим билса!» оятини ўқидим».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Савдогарларнинг муҳим одобларидан бири саҳархезлик ва ишни эрта бошлашдир. . , . .Сохр Ғомидий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий давоми...

2637 20:00 / 19.08.2019
Қуръони карим оятларидан бирида .Аллоҳ кимни ҳидоят қилмоқни ирода қилса, унинг кўксини Исломга очиб қўядир. Кимни залолатга кетказишни ирода қилса, давоми...

3268 09:05 / 01.11.2018
Илм ndash шубҳасиз машаққатли йўл. Бу йўлдан бориш, илмфанда ютуқларга эришиш аёл киши учун ва айниқса ўзбек жамиятида осон вазифа эмас. Шундай бўлсада, қатъий истак, давоми...

4031 12:02 / 22.02.2020
СаволНамозда ташаҳҳуд ва икки салавотдан кейин .Аллоҳуммағфирлий валивалидайя..., ва .роббана атина фиддуня..., дуоларини ўқиш суннатми Баъзи муллалар .Шу дуоларни давоми...

6198 19:39 / 14.06.2020
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021