1447 йил 4 зулқаъда | 2026 йил 21 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Энг кучли компьютер ҳам ожиз қоладиган тезлик

11:00 / 03.05.2023 5082 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Олимлар асалари кўриш учун ультрабинафшадан фойдаланишини аниқладилар. Маълумки, ультрабинафша тўлқинларининг қисқалиги билан бошқа тўлқинлардан фарқ қилади. Шу боис ҳам асалари нарсаларни инсондан кўра анча тез шаклда кўради. Чунки у гуллар орасидан нектар йиғиш мақсадида учаётганда гулларни тезкорлик билан аниқлаши керак. Асалари видео кўрадиган бўлса, фақатгина қимирламай турган расмларни кўради. Сабаби унинг кўриш тезлиги инсонникидан анча тез. Бизнинг кўзимиз кетма-кет ўтаётган тасвирларнинг орасини ажрата олмай ҳаракатланаётгандек кўради. Асалари эса мазкур тасвирларни тинч турган расм ҳолида кўради.

Олимларнинг айтишларича, асалари бир сонияда триллионта математик амалиётни бажарар экан. Бу ҳолат эса дунёдаги ҳар қандай кучли компьютердан ҳам тезкор саналади. Асаларининг кўзлари ёруғликни қабул қилувчи бир неча минг линзалардан иборат бўлиб, бу унинг инсондан афзалроқ кўришига сабаб бўлади.

Бугун олимлар асаларининг кўзларига ўхшаш линзали камера ясашга уриндилар. Лекин Буюк Мусаввир томонидан яратилган кўзлар олдида ожизларча тўхтаб қолдилар.

Асалари кўзлари кичик линзалардан иборат бўлиб, мазкур линзалар олти бурчакли шаклдадир. Ушбу кўзлар асалари ўрмонлардан ўтаётганда кўришга, хусусан арилар жамоаси ичида учиш пайтида тўсиқларга урилиб кетмаслигига сабаб бўлади.

Моддапараст олимлар ушбу арилар мияси миллиардлаб ҳужайраларни ўз ичига олишини, миясининг ҳажми игнанинг боши катталигидан ошмаслигини билсаларда, асалари кўриш амалиётини қандай ривожлантира оларкин деб ҳайрон бўладилар.

Бу расмдаги асаларининг боши бўлиб, ундаги миянинг ҳажми игнанинг боши катталигидан ошмайди. Шунга қарамасдан мия миллиардлаб ҳужайраларни ўз ичига олган, барча ҳужайра дунёдаги энг улкан компьютер ожиз қоладиган даражада катта тезлик билан ишлайди.

Сунъий кўз ясаб, ўша орқали асалари кўзига тақлид қилишга уринганлардан бири профессор Ли «Табиат қиммат техникаларга эҳтиёж сезмасдан комил, тартибли биноларни устма-уст қилиб қандай қура олаётганини тушунишни қанчалар истардим» деган.

Унинг саволига жавобни ушбу оятдан топамиз:

«У осмонлару ерни беназир қилиб яратувчидир. Унинг хотини бўлмай туриб, боласи қандай бўлсин?! У ҳамма нарсани Ўзи яратди ва У ҳамма нарсани ўта билувчидир. Ана ўша Аллоҳ сизнинг Роббингиздир. Ундан ўзга илоҳ йўқ. У ҳар бир нарсанинг Яратувчисидир. Бас, Унга ибодат қилинг. У ҳар бир нарса узра вакилдир! Кўзлар Уни идрок эта олмас, У кўзларни идрок этар. У ҳар бир нарсани дақиқ ва нозик жойларигача билувчидир, ўта хабардордир» (Анъом сураси, 101-103-оятлар)

Абдуддоим Каҳел мақоласи асосида

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Кўк кит Ер юзида бугунги кунда энг катта мавжудот ҳисобланади. Кўк кит овқатланиши учун кунига 3,5 тоннадан кам бўлмаган балиқ ейишга эҳтиёжи бор. Кунига дейсизми давоми...

6520 09:00 / 11.08.2021
Эркак арслоннинг оғирлиги 160180 кг атрофида бўлиб, баъзиларининг вазни 230 кг бўлиши мумкин. Узунлиги 3 метрга, ердан баландлиги бир метрга етади.Урғочи шер эркагига давоми...

3879 09:00 / 19.11.2021
Бир кунда уч дона хурмо истеъмол қилиш қуйидагилардан сақланишда ёрдам берадиОстеопороз mdash суяк мўртлашишида Анемия ndash камқонликда Кариес тишларнинг давоми...

4320 11:02 / 22.04.2022
Йигирманчи асрда фазовий жисмлар ва коинотдаги ҳодисаларга доир кўплаб кашфиётлар қилинди. Улардан бири қора туйнукларнинг аниқланишидир. Ўзининг бутун давоми...

4980 10:56 / 15.02.2022
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151232 14:35 / 11.08.2021