1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ўсимликлар ақлли махлуқлардир

09:00 / 03.05.2023 5463 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ўсимликлар дунёсига оид энг сўнгги кашфиётлардан бири уларда ҳашаротлар ёки хатарга қарши ўзини ҳимоя қилиш қобилияти борлигидир.

Баъзи мулҳидлар Аллоҳ таолонинг «Уни ҳамди ила поклаб ёд этмаган ҳеч бир нарса йўқ. Лекин уларнинг тасбеҳини англамайсизлар» оятидан таажжубланиб, «Ўсимлик каби махлуқ қандай қилиб гапириши ва Аллоҳга ҳамд айтиб, Уни поклаб ёд этиши мумкин?» дедилар. Аллоҳ таоло ғарб олимларининг ўзларини ўсимликлар дунёсини узоқ вақт ўрганадиган қилиб қўйди. Ўрганишлар натижаси эса қуйидагича:

1. Ўсимликлар товуш частоталари тарқатар экан. Бу олимлар аниқлаган янги натижадир. Ҳар бир ҳужайра ичидаги днк тебраниб, биз тушунмайдиган товуш чиқарар экан. Лекин ўша товушни нозик қурилмалар орқали ёзиб олиш мумкин. Бу товуш Аллоҳ таолога айтилаётган тасбеҳ бўлади. Биз ўша товушни эшита оламиз, лекин тушунмаймиз, англамаймиз. Роббул оламийн «Лекин уларнинг тасбеҳини англамайсизлар» деб марҳамат қилган.

2. Ўсимликларда мия ва асаб тизими бор бўлиб, уларни ўзини мудофаа қилиш учун ишлатар экан. Германиялик олимлар ўсимликларни кузатишлардан сўнг тамаки ўсимлиги баргини ҳашаротлар ейишни бошлаганда, ўсимлик заҳарли никотин моддасини чиқаришини кашф этдилар. Бу эса ҳашаротнинг узоқлашишига, қочишига сабаб бўлар экан.

Олимлар ҳашаротлар ўсимликлар баргини ейишга келганда, ўша ўсимликлар ҳашаротни узоқлаштириш учун заҳарли модда ёки бадбўй ҳид чиқаришини аниқладилар. Ҳа, ўсимликлар ҳиссиз махлуқлар эмас, улар ақлли махлуқдир.

3. Олимлар бошқа ўсимликлар устида ҳам тажрибалар ўтказдилар. Ҳашаротларга баъзи ўсимлик баргларини тутдилар. Натижада ўсимлик катта ҳашаротни ўзига жалб қилиш учун хушбўй ҳид чиқарган. Хўш, ўша ўсимлик ўзини мудофаа қилиш ҳолатида бўлса ҳам нима учун хушбўй ҳид чиқарди? Мазкур ўсимлик хушбўй ҳид чиқариш орқали катта ҳашаротни чақиради. Катта ҳашарот келиб, ўсимлик баргидаги кичик ҳашаротни олиб кетади ва ўсимликнинг кичик ҳашаротдан қутилишига сабаб бўлади. Субҳаналлоҳ!

Ўсимлик хушбўй ҳид орқали чумолини чақиради. Чумоли бу ҳидни сезгач, ўша ўсимлик баргида озуқа борлигини билади ва дарҳол баргга етиб келиб, кичик ҳашаротни тутиб ейди. Шу орқали ўсимлик кичик ҳашаротдан қутилади. Ўзини мудофаа қилишда ишга соладиган услубига қаранг!

Ўсимликларнинг баъзисига ўзидан бадбўй ҳид, баъзисига хушбўй ҳид чиқариш қобилиятини ато этган ким? Ўсимликларга хатардан ўзини мудофаа қилиш йўлини ўргатган ким? Хатарнинг ҳажмига қараб ўзидан қандай модда чиқаришни уларга англатган ким? Ўсимликларга бундай имкониятларни ким ато этди? Албатта, Аллоҳ таолодир! Бунда асло шак-шубҳа йўқ! У Зот Қуръони Каримда Мусо алайҳиссалом ва фиръавн ўртасидаги суҳбатни шундай баён қилган:

У (Фиръавн): «Иккингизнинг Роббингиз ким, эй Мусо?» – деди. У: «Роббимиз ҳар нарсага ўз яратилишини берган ҳамда уни ҳидоятга солган Зотдир», – деди. (Тоҳа сураси, 49-50-оятлар).

Аллоҳ таолонинг ўсимликларга берган шундай имкониятлар ва заковатни кўрганимиздан кейин Роббимизга янада кўпроқ тасбеҳ айтиб, Унга ихлос билан ибодат қилайлик! Ўсимликларга ана шундай қобилиятни ато қилган Буюк Холиққа кўп-кўп тасбеҳ, ҳамд айтайлик! Зеро, Ўзи баён қилганидек, ўсимликлар ҳам Унга ҳамд айтиб, У Зотни поклашади. Махлуқлар ичида мукаррами ва гултожи бўлган биз инсонлар Роббимизга янада кўпроқ ҳамду тасбеҳлар айтишимиз лозимдир!

Абдуддоим Каҳел мақоласидан Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Муҳаббатни ҳар ким ҳар хил таърифлайди. Кимдир уни қилдек нозик ҳис деб тасвирласа, бошқа биров уни узилмас арқондек мустаҳкам туйғу, деб тушунтиради. Уни яна давоми...

7878 11:45 / 23.03.2019
Абу Яҳё Аҳмад ибн Зирор Ажлийдан ривоят қилинади .Довуд Тоийнинг олдига бордим. У кенг ҳовлида, эшиги ҳам йўқ бир хароба уйда яшарди. Баъзилар унга .Ҳеч ким йўқ давоми...

5409 07:00 / 18.02.2019
Абу Воил Салама ибн Шақиқдан ривоят қилинади .Асвад ибн Ҳилолнинг олдига кириб, .Қанийди сен ҳам, мен ҳам бу дунёдан ўтиб кетган бўлсак,, дедим. У .Жуда ёмон сўз давоми...

2529 07:12 / 09.09.2019
Бугун ўзбек адабиёти ва маданияти оғир жудоликка учради.Ўзбекистон халқ ёзувчиси, атоқли адиб Тоҳир Малик Ҳобилов Тоҳир 2019 йил 16 май куни 73 ёшида вафот этди.Шу давоми...

2989 09:40 / 16.05.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021