1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Ҳаммамиз вафот этамиз

11:00 / 17.11.2020 3714 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ўлимнинг аҳамияти ҳаётникидан кам эмас. Олимлар ушбу ҳақиқатни таъкидлаб, «Ўлим ҳаётнинг давом этиши учун зарурий нарсадир» дейдилар.

АҚШнинг Принстон университети профессорларидан бири «Абадий яшашга бўлган ҳар қандай уриниш табиатга тескари юришдир. Чунки ўлим тамоман борлиқ низомига ҳамоҳангдир. Бу ҳар бир нарсанинг бошланиши ва тугаши бордир деган низомдир. Биз ўз генларимизни келгуси авлодга мерос қилиб қолдирамиз. Агар биз ўлмасак, гўдакларимиз билан ҳаёт учун курашиб юрамиз. Бу эса яхши иш эмас» деган.

Олимлар бу борадаги тадқиқотлардан сўнг «Бу дунёда абадий қолиш амалий жиҳатдан амримаҳолдир» деган хулосани эълон қилишган. Баъзи олимлар умрни узайтириш борасидаги тадқиқотларни давом эттириб, бундай муваффақиятсиз уринишларга миллиардларни сарфлаган бўлсалар-да, буларнинг бари самарасиз якунланган. Шундай қилиб, илмий ҳақиқат – ўлимни тўхтатиб қолиш ва уни бошқариш мумкин эмас! Истисносиз барча инсонлар ўладилар. Танамиздаги ҳужайраларда шундай дастур борки, бу дастур ҳужайранинг умрини, бўлинишини ва ўлишини идора қилади.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган:

ﭽ ﭾ ﭿ ﮀﮁ ﮂ ﮃ ﮄ

«Ҳар бир жон ўлимни тотувчидир. Сўнгра Бизгагина қайтарилурсиз» (Анкабут сураси, 57-оят)

Роббимиз бошқа бир оятда бундай марҳамат қилган:

ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ

«(Ер) юзидаги барча жонзот фонийдир. Улуғлик ва икром эгаси Роббингнинг Ўзигина боқийдир» (Ар-Роҳман сураси, 26-27-оятлар)

Барҳаёт, ўлмайдиган Зот покдир!

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қуйида тартиб билан келтирилган фарзлар нималардан иборат эканини ҳар бир эркагу аёл, оқил ва болиғ мусулмон билишга ва уларга амал қилишга бурчлидир. Авваллари давоми...

1951 09:20 / 11.12.2025
. ,. .Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Шошмаслик Аллоҳдандир ва шошқалоқлик шайтондандир,, давоми...

3517 11:04 / 29.08.2020
Билишимиз зарур бўлган нарса бор. Албатта Сумайя, Ёсир, Анас ибн Назр, Ҳамза ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳумлар Исломнинг азиз бўлгани ва мустаҳкамлашганини давоми...

2403 16:00 / 02.10.2021
Мен автомашинамни телбаларча, оқибатини ўйламасдан жуда тез бошқарар эдим. Бир куни машинамга бир отахон чиқиб ўтирдилар. Йўлда кетар эканмиз, у киши менга бир давоми...

4117 17:00 / 22.08.2022