1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Муслималар саҳифаси

Нахуро қизлари Сора (иккинчи мақола)

17:00 / 19.11.2020 3895 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Золим подшоҳ

Иброҳим алайҳиссалом, Лут ва Сора Мисрга келиб, Нилга яқин жойда маскан қилишди. Ўша вақтда бу ерда ўта золим, подшоҳ ҳукмронлик қилар эди. Аёлларни ўзига тортиб оларди. Унинг хизматчилари Мисрга тарқалишар, қаерда чиройли аёл бўлса, хабар беришар, подшоҳ аёлларни олдириб келиб, ўзига бўйсундирарди.

Ҳазрати Сора жуда гўзал аёл эдилар. Подшоҳнинг одамлари бундан хабар топиб, унга: «Аёлнинг ёнида бир ёш бола ва бир киши бор, улар ғариб экан ва мисрлик эмас!» дейишди. Подшоҳ деди: «Ёнидаги киши ким экан, яқиними, эрими?» Подшоҳ одамларининг нима мақсадда келишганини Иброҳим алайҳиссалом билдилар ва дедилар: «Эй Сора, улар агар сўрасалар, мен синглисиман, деб айт!» Подшоҳ одамларига Сора: «Мен бу кишининг синглисиман», деб айтдилар. Улар моликка бу хабарни етказишди. Подшоҳ бу аёлни ҳузурига келтиришни хоҳлади.

Подшоҳ қасрида 

Подшоҳ одамлари Сора ҳақидаги хабарни етказганларидан кейин молик Сорани келтиришни буюрди. Иброҳим алайҳиссалом Аллоҳ таолога ёлвориб, шу золимдан ёрдам беришини Ўзига таваккал қилиб сўрадилар. «Албатта Аллоҳ таолонинг Ўзи муҳофаза қилади ва Ўз қудрати билан ҳимоясига олади», деб дуо қилдилар. Подшоҳ хизматчилари Ҳазрати Сорани олиб кетишди. Иброҳим алайҳиссалом таҳорат қилдилар, намоз ўқидилар, Аллоҳ таолога тазарруъ билан аёлларини қайтаришини сўраб, дуо қилдилар.

Соранинг ҳужраларига подшоҳ кирганида таҳорат олишга изн сўрадилар, у изн берди. Таҳорат олдилар, намоз ўқидилар, қўлларини баланд кўтариб, дуо қилдилар: «Аллоҳим, Сен биласан, мен Сенга ва расулингга иймон келтирганман! Мени бу кофирдан ўзинг саломат сақлагин!». Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло мўминларнинг илтижоларини албатта ижобат қилади ва ёмонликларни улар устидан кўтаради. Аллоҳ мўмина қулининг дуосини ижобат қилди! Подшоҳ Ҳазрати Сорага қўл узатиши билан қўли шол бўлиб қолди. «Эй Сора, Раббингга дуо қил, қўлимни тузатса, мен сенга зарар келтирмайман», деди шоҳ. Сора дуо қилдилар, дуолари ижобат бўлиб, шоҳнинг қўли тузалди. Лекин унинг нафси ғолиб келиб, Сорага яна қўлини чўзди, яна қўли шол бўлиб қолди. Яна шоҳ ялинди. Сора иккинчи марта дуо қилдилар, шоҳнинг қўли тузалди. Учинчи марта қўлини Сора онамизга узатган эди, яна шол бўлди. Шоҳ қаттиқ қичқириб: «Дуо қил Раббингга, мени тузатсин, сенга ҳеч зарар келтирмайман», деди. Сора онамиз дуо қилдилар, қўли тузалди. Подшоҳ аскарларига бақирди: «Сенлар инсон эмас, шайтон олиб келибсанлар, менинг еримдан олиб чиқиб ташланглар!» Қўли тузалганидан хурсанд бўлган шоҳ Сорага бир жорияни қўшиб берди. У аёл мисрлик Ҳожар эдилар.

(Давоми бор)

«Мўминалар силсиласи» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
VIIIСавда бинти Замъа онамиз кўп чиройли ва ҳамида фазилатлар эгаси бўлганлар. Ҳадис, сийрат ва тарих китобларимизда мазкур олиймақом сифатлар ҳақида кўплаб давоми...

3216 17:00 / 24.02.2019
Аёл кишининг қадрини осмону фалакка кўтарадиган бир қанча омил бор. Аввало оналик, келажакнинг, наслнинг тарбияловчиси, ундан кейин эса хонадонимизнинг давоми...

3845 13:02 / 29.07.2024
Ислом кишиларни кўп қасам ичишга тарғиб қилмайди. Аммо қасам ичгандан кейин уни бажаришни талаб этади. Баъзи вақтларда қасам ичилган ишни бажаргандан кўра давоми...

2625 19:10 / 21.03.2019
Бу расмни кўрар эканман, ушбу ҳадис ёдимга келди. Расмдаги учар от эмас, аммо расмни кўрганимда шу ҳадис эсимга келгани учун расмни ҳадис остига жойладим.Оиша давоми...

4734 09:20 / 17.10.2021
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021