1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Молимни ер ўғирлади

08:00 / 23.11.2020 3993 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир савдогар Хуросондан ҳажга отланди. Ҳажга келгач, эҳтиёжидан ташқари минг динор пули ортиб қолди. Ўзига-ўзи: «Агар буни ўзим билан олиб юрсам, хатарга қоламан. Бирортасига омонат қолдирсам, хиёнат қилишидан қўрқаман», деди-да, саҳрога чиқди. Бир канакунжут дарахтининг остини қазиб, пулини кўмди. Кўмаётганини ҳеч ким кўрмади. Кейин ҳаж қилиб, пулини олиш учун қайтиб келди. Кўмган жойини қазиган эди, пулини топа олмади. Аламидан йиғлаб, ўзини ўзи юзига ура бошлади. Уни кўрганлар нима учун йиғлаётганини сўрашган эди, «Молимни ер ўғирлади», деб жавоб берди. У ҳадеб йиғлаб, дод-вой қилаверган эди, «Азудуддавланинг олдига бор, у жуда зийрак одам», дейишди. Ҳожи унинг олдига бориб, бўлган воқеани айтиб берди. Азуддуддавла табибларни тўплаб, «Бу йил канакунжут томири билан бирор кишини даволадингизми?» деб сўради. Улардан бири: «Мен фалончини даволадим. У сизнинг яқин одамингиз», деди. Азудуддавла ўша кишини олиб келишни буюрди. Даволанган киши келгач, «Сен бу йили канакунжут томири билан даволандингми?» деб сўради. У «Ҳа», деган эди, уни ким олиб келганини сўради. У бир фаррош олиб келганини айтди. Фаррошни келтиришди. У келгач, Азудуддавла ундан томирни қаердан олганини сўради. У олган жойини айтди. Фаррошга ўша жойга бориб, олган жойини кўрсатишни буюрди. У савдогар билан бориб, канакунжут томирини қаердан олганини кўрсатди. Савдогар: «Аллоҳга қасамки, молимни шу ерга кўмгандим», деди. Азудуддавланинг олдига келиб, бўлган ишнинг хабарини беришди. Азудуддавла фаррошга пулни олиб келишни буюрди. У аввалига бош торди, кейин қаттиқроқ исканжага олишган эди, савдогарнинг пулларини олиб келиб берди.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ривоят қилинишича Юсуф а. с. қамоқдаги дўстларидан нажот топадиганига .Хўжанг ҳузурида мени эсга ол,, деганларида олдиларига Жаброил а.с. келиб, Юсуф а.с.ни итоб давоми...

4585 14:55 / 28.04.2017
Қуръони Карим ўқишлик инсонни ҳар тарафлама тарбиялаб, ундан бу дунёда нима талаб этилишини яққол кўрсатиб беради. Аллоҳ таолонинг сўнгги Каломини тиловат давоми...

7508 15:00 / 21.04.2019
Абдулжаббор ибн Назр Суламий деди .Ҳассон ибн Абу Синон бир хонанинг олдидан ўтиб, .Бу қачон қурилган, деди. Сўнг ўзига келиб, .Қачон қурилган бўлса ҳам, сенга нима давоми...

2477 08:00 / 31.01.2021
Ҳузайфа алҒифорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий алайҳиссалом олдимизга чиқиб келдилар. Биз гаплашиб ўтирган эдик. Бас, у зот .Нимани давоми...

2969 15:33 / 12.06.2020
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021