1447 йил 5 зулқаъда | 2026 йил 22 апрель, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Буюк ҳақиқат

11:02 / 22.11.2020 3098 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ўлим ҳамма нарсанинг охир, тугаши эмас, худди чақалоқ онанинг қорнидан туғилиб бу дунёга келгани каби кенгроқ оламга, боқий ҳаётга кўчишдир. Ўлимдан кейин ҳам ҳаёт бўлиб, унда саодат ёки шақоват бор, унда шодликлар ёки қайғулар бор. Охират ҳаёти ҳақида иккиланган, шубҳаланган киши ёки «Бу ҳаётни яшаймиз, холос, ўлгач қайта тирилмаймиз», дейдиганлар мажнундир.

Бу ҳаёт на ақлий асосга қурилган усуллар ва на диний қонун-қоидалар билан кечади. Унда зулм, тажовуз ва фазилат йўлларидан оғиш ҳам бор, бу ҳаётда ёлғон гапириб қутулиб қолиш, мунофиқлик қилиб ютиб қолиш ҳам учрайди. Бегуноҳнинг жазоланиши, айбдорнинг эса қутулиб қолиши кузатилади.

Аллоҳнинг одил эканига таслим бўлсак, ҳолбуки, Маъбуд доим адолатлидир, адолатли Зот мулкида зулм шундайича қолиб кетмайди, бошқа бир ҳаёт бўлиши муқаррар. Унда ҳақ қарор топади, зулм бартараф қилинади.

Агар ақл ва фазилатни қадрласак, фазилат топталадиган ва ақлга зид иш тутиладиган фақат шу ҳаётгина мавжуд, деб айтмаймиз. Ким шундай деса, мажнун ва расво инсондир. Зеро, ақлдан кейин жиннилик ва фазилатдан кейин унинг акси бор, холос.

Охиратни нега инкор қилишади?! Уни ҳис қилишмагани ва билишмагани учунми? Ёки ўлим билан тугайдиган шу ҳаётнигина кўришгани учунми? Унда одам ёшлигини, она қорнидаги ҳаётини ҳам инкор қилиши керак, ахир инсон уни ҳам ҳис қилмайди-ку!


Ўн йилдан кейин ўзини танийдиган ақл ўзинидан аввалги мавжудликни қандай қилиб қабул этмаслиги мумкин?! Ва бу ҳис тўхтаганидан кейин ҳам бу ҳолатни қандай инкор қилади?! Бу дунё биз отамизнинг пушти камарида пайдо бўлганимиздан бошланиб, жазо кунидан кейин ҳам давом этадиган узун ҳаётимизнинг бир қисми, холос.

Руҳий (маънавий) жилваларсиз бу ҳаётнинг зарбаларига дош беришнинг имкони борми?! Агар садоқат, муҳаббат бўлмаганида бу ҳаётда қандай муқим тура олардик? Садоқат ва муҳаббат ҳаёт лаззатлари бўлиб, чегарасига борганда якун топади.

Дунёда охири йўқ, чексиз бир лаззат бор, у ҳам бўлса иймондир.

Руҳни унутиб, фақат модда билан машғул бўлган маданият боқий ҳам эмас, одамларга саодат ҳам бера олмайди.

Ҳақиқий бахтли киши дунё ҳақиқатини тушуниб етиб, унга ортиқча жон фидо қилмаган, дунёнинг ғоясини англаб, шунга яраша ҳаракат қилган мўминдир. Аллоҳнинг борлигини ҳис қилиб, пайғамбарлари орқали юборган кўрсатмаларига амал қиладиган, натижада жисми соғлом, уйида бахтли, кўнгли шод, умматига содиқ, дунёси учун (ҳаром иш қилмасдан) унда абадий яшайдигандай амал қилиб, охирати учун эса эртага ўладигандай амал қилиб, ибодат фақат масжиддагина эмас, балки бутун ер юзида жорийлиги, солиҳ амалларнинг барчаси ибодат эканини англаб ҳаёт кечирган мўмин кишидир. Зеро, динимизда ҳаётдан қочиб, баланд деворлар ўраб турган бир жойга узлат қилиш йўқдир. Юнг кийимларни кийиб олиб, ўзини сўфи кўрсатиб, дунёга дин орқали эришмоқчи бўлганлар биздан эмас! Салафларимиздан билганимиз эса улар дунёдан ҳақиқатга бетама ўтишди, унга беписанд қарашди, оқибатда дунёнинг ҳақиқий эгаларига ва устозларига ҳамда фотиҳларига айланишди!

 

Шайх Алий Тантовийнинг «Фусули исломия»

асаридан Муҳаммад Ато таржимаси.

«Ҳилол» журналининг 11(20) сонидан 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Кумайл ибн Зиёд ривоят қиладилар.Ҳазрати Али, розияллоҳу анҳу билан бирга айланиб юрар эдик. Жаббон қабристони ёнидан ўтаётганимизда, у киши қабристонга қарабndash давоми...

3827 07:06 / 13.11.2018
Мусулмон олими Абу Али Ҳусайн ибн Сино ўз асарида биринчи марта .Карантин, атамасини ишлатганини биласизми Ибн Сино ғарбда .Авиценна, номи билан машҳур. Абу Али Ибн давоми...

3274 11:09 / 17.04.2020
Ёқут Ҳамавийнинг .Муъжамул удабо, асарида буюк астроном, математик олим, тарих, луғат ва адабиёт соҳаларининг етук билимдони Абу Райҳон Беруний 362ҳижрий санада давоми...

2977 11:09 / 22.02.2020
Бир киши садақа беришни ният қилиб, садақасини бир одамга берибди. Кейин билса, ўша одам ўғри экан. Одамлар Кечаси ўғрига садақа қилишибдиrdquo, деб гапириб юришди. давоми...

3328 08:00 / 31.12.2018
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151234 14:35 / 11.08.2021